https://sputniknews.uz/20220914/ozbekistonda-markaziy-osiyoda-yagona-bolgan-innovatsion-vaktsinalar-markazitashkil-qilinadi-28072975.html
Ўзбекистонда 10 хил вакцина ишлаб чиқувчи вакциналар маркази ташкил этилади
Ўзбекистонда 10 хил вакцина ишлаб чиқувчи вакциналар маркази ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда 10 хил вакциналар ишлаб чиқариш имконига эга бўлган "Инновацион вакциналар маркази" ташкил этилади - вазирлик. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T09:30+0500
2022-09-14T09:30+0500
2022-09-14T09:55+0500
жамият
ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги
хитой
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26184092_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_af3ecce6e41021beadfe24ee3128b20f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишига кўра, 13 сентябрь куни Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Хитойнинг “Luye Invetment Group Co Ltd” компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтган. Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги компания билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган “Инновацион вакциналар маркази”ни ташкил этиши бўйича меморандум имзоланган.Ушбу тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқариш корхонасининг илмий ҳажмдорлиги ва келгусида юқори малакали илмий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олиб, “Инновацион вакциналар маркази"ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилмоқда.Шунингдек, учрашувда Хитой компанияси расмий вакили Лю Дяньбо Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши вакцина яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олиб бораётган ишларга юқори баҳо бергани қайд этилган. дейилади хабарда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26184092_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bc46c73489025e8422a03044496d960f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , хитой, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
жамият, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , хитой, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
Ўзбекистонда 10 хил вакцина ишлаб чиқувчи вакциналар маркази ташкил этилади
09:30 14.09.2022 (янгиланди: 09:55 14.09.2022) Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда 10 хил вакциналар ишлаб чиқариш имконига эга бўлган "Инновацион вакциналар маркази" ташкил этилади - вазирлик.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Хабарда айтилишига кўра, 13 сентябрь куни Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Хитойнинг “Luye Invetment Group Co Ltd” компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтган. Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги компания билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган “Инновацион вакциналар маркази”ни ташкил этиши бўйича меморандум имзоланган.
“Инновацион вакциналар маркази” – Марказий Осиёда ягона тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқиш корхонаси бўлиб, маҳаллий ва МДҲ мамлакатлари бозорини юқори технологик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.
Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган умумий ҳажми 2 млрд. долларга тенг бўлган 10 хил вакцинани йилига 200 миллион дозада ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Ушбу тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқариш корхонасининг илмий ҳажмдорлиги ва келгусида юқори малакали илмий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олиб, “Инновацион вакциналар маркази"ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, учрашувда Хитой компанияси расмий вакили Лю Дяньбо Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши вакцина яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олиб бораётган ишларга юқори баҳо бергани қайд этилган. дейилади хабарда.