https://sputniknews.uz/20220914/ozbekiston-va-moguliston-hamkorlikni-yanada-kengaytirishga-oid-yol-xaritasini-qabul-qiladi-28088972.html
Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид “йўл харитаси”ни қабул қилади
Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид “йўл харитаси”ни қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олди. Бу ҳақда... 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T13:52+0500
2022-09-14T13:52+0500
2022-09-14T13:52+0500
сиёсат
ўзбекистон
мўғулистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28086712_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b07538294d24313c46585c145a7c4e57.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олди. Бу ҳақда президент Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказган учрашувида маълум қилинди.Учрашувда президентлар Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқишди.Мирзиёев ва Хурэлсух жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳолади.Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келгани хабар қилинган эди.Самарқанд шаҳрида 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
ўзбекистон
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28086712_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_31a35943650ad0acaefa049448682b85.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, мўғулистон, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, мўғулистон, шавкат мирзиёев
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олди. Бу ҳақда президент Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказган учрашувида
маълум қилинди. Учрашувда президентлар Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқишди.
Мирзиёев ва Хурэлсух жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳолади.
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келгани
хабар қилинган эди.Самарқанд шаҳрида 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.