Ўзбекистон ва Эрон музокаралари якунида 18 та ҳужжат имзоланди - рўйхат

Oбуна бўлиш
Икки мамлакат сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартиботлари соддалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари самарали ва амалий руҳда ўтди. Учрашув якунида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисий Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги узоқ муддатли вазифалар белгиланган.
Музокаралар якунида икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланди.
Булар:
ишбилармонлик ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида битим;
дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан икки томонлама озод этиш тўғрисида битим;
2022-2025 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
фан, техника ва инновация соҳаларида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;
божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида электрон божхона ахборотини алмашиш тўғрисида меморандум;
E-TIRга оид электрон ахборотни алмашиш тўғрисида меморандум;
фан, тадқиқотлар, таълим ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги битим;
соғлиқни сақлаш, даволаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим, фармацевтика ва тиббий ускуналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
нефть, газ ва нефть-кимё тармоқларидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
“Чобаҳор” порти орқали халқаро юк ташишлар ва транзитни амалга ошириш тўғрисида меморандум;
2022-2024 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича меморандум.
Шунингдек, Абу Райҳон номидаги Ўзбекистон Шарқшунослик институти ҳамда Эрон Архив ташкилоти ва Миллий кутубхонаси ўртасида, икки мамлакатнинг Ибн Сино фондлари ўртасида ҳужжатлар имзоланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПо итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов.
Шавкат Мирзиёев и Ибрахим Раиси - Sputnik Ўзбекистон
1/6
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов.

2/6
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов.
© Пресс-служба президента Узбекистана
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов. - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов. - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов. - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов. - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Янгиликлар лентаси
0