Россиялик таниқли актёр ўзбек-тожик фильмида суратга тушади – “Тожикфильм” директори

© SputnikДиректор Агентства кинематографии Узбекистана Фирдавс Абдухаликов и директор государственного учреждения "Точикфильм" Махмадсаид Шохиён
Директор Агентства кинематографии Узбекистана Фирдавс Абдухаликов и директор государственного учреждения Точикфильм Махмадсаид Шохиён - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Маҳмадсаид Шоҳиён “Навоий ва Жомий” ўзбек-тожик қўшма фильмида Сергей Безруковни кўриш мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда суратга олишни режалаштирган фильмда Россия халқ артисти Сергей Безруков роль ижро этади. Бу ҳақда “Тожикфильм” киностудияси директори Маҳмадсаид Шоҳиён Тошкент халқаро кинофестивалининг ШҲТ Кино кунларига бағишланган анжуманда маълум қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Анжуманда ШҲТга аъзо мамлакатлар Кино кунлари ҳамда Кинофорум ҳақида маълумотлар берилди.
Унда Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғизтон, Қирғизистон, Покистон, Хитой, Тожикистон каби мамлакатлардан кино раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этишди.
“Мазкур кинофестивалга келганимдан хурсандман. Биз ҳозирда Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Навоий ва Жомий копродукцияси устида ишламоқдамиз. Лойиҳада Россия халқ артисти Сергей Безруковни кўришингиз мумкин”, - деди “Тожикфилм” киностудияси директори Маҳмадсаид Шоҳиён.
Шунингдек, “Тожикфилм” киностудияси директори Душанбеда Ўзбек кино кунлари доирасида намойиш этилган “101 рейс” фильми томошабинларга манзур келганини таъкидлаб, ҳамкорликда шундай фильмлар олишни таклиф қилди.
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Навоий ва Жомий” ўзбек-тожик қўшма фильми тақдимоти бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Тожикфильм” давлат муассасаси ҳамкорлигида яратилмоқда.
Фильм яратиш бўйича меморандум 2021 йилда ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида имзоланган эди.
2021 йили июнь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида барча соҳалар қатори маданий алоқаларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган эди. Давлат раҳбари буюк ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм яратиш вақти келганини таъкидлаганди.
Янгиликлар лентаси
0