https://sputniknews.uz/20220914/nikol-pashinyan-samarqanddagi-shht-sammitida-qatnashmaydi-28109765.html
Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди
Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди
Sputnik Ўзбекистон
Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди
2022-09-14T20:27+0500
2022-09-14T20:27+0500
2022-09-14T22:25+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
никол пашинян
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0c/28004827_0:0:3161:1779_1920x0_80_0_0_065aa6e36df221f38813179886379c44.jpg
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайдиБу ҳақда SputnikArmenia’га ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон армияси Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ билан чегарадош вилоятларига ҳужум қилганди. Бокуда таъкидланишича, бу операция - йўлларни миналаштирилишига жавоб чораси бўлиб, унинг мақсади - Ереванни тинчлик шартномасини имзолашга ундашдир. Ереван айбловларни рад этмоқда.Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0c/28004827_197:0:2928:2048_1920x0_80_0_0_5493824ce807a639c981f3e1ae1004a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
никол пашинян самарқанддаги шҳт саммитида қатнашмайди
никол пашинян самарқанддаги шҳт саммитида қатнашмайди
Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди
20:27 14.09.2022 (янгиланди: 22:25 14.09.2022) Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмайди
Бу ҳақда SputnikArmenia’га ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон армияси Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ билан чегарадош вилоятларига ҳужум қилганди.
Бокуда таъкидланишича, бу операция - йўлларни миналаштирилишига жавоб чораси бўлиб, унинг мақсади - Ереванни тинчлик шартномасини имзолашга ундашдир.
Ереван айбловларни рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.