Мирзиёев ва Раисий қайси масалаларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Ирана Ибрахима Раиси
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Ирана Ибрахима Раиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон яқин истиқболда товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Самарқанддаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Музокараларда президентлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Савдо ва транспорт соҳаларидаги шерикликка, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама савдони янада кўпайтириш, яқин истиқболда товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.
Таъкидланишича, шу мақсадда тегишли “йўл харита”си ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолаш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, нефть-газ, қурилиш материаллари ва металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқларида, фан ва инновациялар соҳасида бошланган ва ишлаб чиқилаётган кооперация лойиҳалари қайд этилди. Қўшма саноат кластерларини яратиш орқали ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. “Ўзбекистон – Туркманистон - Эрон” йўли орқали автотранспортда юк ташишни йўлга қўйиш, “Чобаҳор” порти салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юклар олиб кирилиши ва транзити шароитларини енгиллаштириш бу борадаги имкониятларнинг кенгайишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий, туризм ва маданий алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари Афғонистон мавзуси юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Иброҳим Раисий Ўзбекистон президентини ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Эронга боришга таклиф этди.
Ўтган йилда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 15 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани хабар қилинган эди.
Раисий 15-16 сентябрь кунлари ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида ҳам қатнашади.
Янгиликлар лентаси
0