ЛХРнинг Рубежное аҳолиси ҳалок бўлган яқинларини оммавий қабристонлардан қидирмоқда

Oбуна бўлиш
Луганск халқ республикаси (ЛХР) ҳудудлари озод қилингандан кейин қайтган тинч аҳоли, жумладан, Рубежное аҳолиси жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган ва вафот этган қариндошларини излашмоқда.
Украина тажовузи қурбонларини излаш идоралараро ишчи гуруҳи жамоаси бошлиғи ўринбосари Юлия Кожевникованинг маълум қилишича, биргина Рубежноедаги (ЛХР) оммавий қабристонларда 500 га яқин киши кўмилган. Сентябрь бошида дала қўмондони 238 кишининг қолдиқларини чиқариб олган.
ЛХР жангчилари билан эвакуациядан қайтган маҳаллий бир аёл отасининг жасадини қандай қилиб топганини сўзлаб берди.
“Ҳозир анкета тўлдиряпмиз. Отам жасадини олиб кетамиз ва қайта дафн этамиз. Отам вафот этган пайтда биз ўқ ёмғири остида қочаётгандик, уни санитар-ўтказиш пунктига олиб бордик, кейин ҳарбийлар уни бу ерга кўмишган. Уни имзога қараб топдик”, - дейди Виктория Олефиренко.
Аёлнинг аниқлик киритишича, отаси касалхонада коронавирусдан даволанган. Фаол жанглар бошланган пайтда ҳамма беморларни касалхонадан ҳайдаб чиқаришган ва у бомбапаноҳгоҳда вафот этган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0