Коллектив Шарқнинг шаклланиши ёки ШҲТ саммитидан нимани кутиш мумкин
© SputnikСамарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой етакчиларининг учрашуви ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ролини кучайтириш - бўлажак саммитнинг асосий мавзуларидан бирига айланиши мумкин.
Шу ҳафта 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, қадимий араб қўлёзмаларида айтилганидек, Шарқ дурдонаси - Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари, кузатувчи давлатлар, турли даражадаги ҳамкорлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ташкилотлар йиғилади. Шу сабабли ҳам тадбир бу йил энг йирик ва энг бой тадбирлардан бирига айланишини ваъда қилмоқда.
Sputnik колумнисти Самарқанд саммити якунлари бўйича дунё қандай глобал ўзгаришлар дуч келиши мумкинлигига таҳлилий назар солди.
Янги дунё тартиби
СОVID-19 пандемияси фонида ШҲТнинг сўнгги йилларда бўлиб ўтган саммитлари онлайн тарзда ўтказилган эди. Самарқандда эса барча ШҲТ давлатлари – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари юзма-юз учрашиш имконига эга бўлишади.
Улардан ташқари ШҲТ самиитида кузатувчи давлатлар – Беларусь, Эрон, Мўғулистон президентлари ҳам иштирок этишади. Шунингдек фахрий меҳмонлар – Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Туркия раҳбарлари ҳам келиши кутилмоқда. Бундан ташқари, БМТ, ЭСКАТО, МДҲ, ЕОИИ, КХШТ, ОЭС ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишади.
Ғарб давлатлари уларнинг йўлидан юрмаган давлатларга мисли кўрилмаган сиёсий, ва санкциялар босими ўтказаётган бир вақтда ушбу тадбир айни муддао бўлади. Ғарб сиёсатидан норози бўлган Евроосиё давлатлари унга бир овоздан якка қутбли дунё ва "олтин миллиардга" бўй суниш бундан буён давом этмаслигини баралла айтиш имконига эга бўлишади.
Айтиш жоизки ушбу ташаббус нафақат, сўнгги вақтларда Ғарб томонидан мисли кўрилмаган ноқонуний санкциялар босими остида қолган Россига тегишли.
Бундай ноқонуний босим Хитойга нисбатан ҳам қўлланилмоқда. Reuters хабарига кўра, Байден маъмурияти келгуси ойдан бошлаб Хитойга қарши олдинги савдо чекловларига қўшимча равишда янги технологик чекловлар ҳам жорий этишни режалаштирмоқда.
Эрон ҳам бир неча ўн йиллар давомида санкциялар остида яшашга мажбур бўлмоқда. Санкциялар рўйхати кундан кунга ортиб бормоқда, эенг сўнггиси - Россияга учувчисиз аппаратлар етказиб бергани учун. Теҳрон бир неча бор Ғарбнинг ўз ваъдалари устида турмаслигига дуч келган. АҚШнинг "ядровий битим"дан бир томонлама чиқиб кетиши бунга яқол мисол бўлиши мумкин.
ЕИ россияликларни тоифаларга ажратмоқчи
Ҳозирги кунда “Жаҳон полициячиси” ролига ўрганиб қолган “коллектив Ғарб” давлатларининг бугунги кундаги фаолияти ҳамда дунёда кузатилаётган геосиёсий беқарорлик фонида - ШҲТ муҳим муқобил уюшмаган айланмоқда.
Дарҳақиқат - Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти бугунги геосиёсий турбулентлик даврида мустаҳкам халқаро устунга эга бўлишни истайдиган янги ва янги аъзоларни ўзига мисли магнитдек тортмоқда.
Хусусан, Самарқанд саммитида Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши, Беларусни кузатувчи мақомидан аъзоликка ўтиши кутилмоқда. ундан ташқари бир неча давлатлар - Озарбайжон, Арманистон, Баҳрейн, Миср, Камбоджа, Қатар, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони ва Суриянинг ШҲТнинг турли даражадаги ҳамкори мақомини олиш кутилмоқда.
Кўриб турганингиздек, "Шарқий муқобил"га қўшилишни истайдиганлар сони анча салмоқли.
ШҲТ дунёга нима таклиф қилмоқда?
Агар илгари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ҳамжамият томонидан ҳудудий муаммоларни ҳал этиш ва чегара хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзига хос бирлашма сифатида баҳоланган бўлса, бугун ШҲТ бу йирик муқобил блокка – “Коллектив Шарқ”қа айланиш йўлидан бормоқда.
Ташкилотга аъзо давлатларнинг умумий ҳудуди 34 миллион квадрат км.дан ортиқ. (Евросиё ҳудудининг қарийб 60%), умумий аҳолиси тахминан 3,4 миллиард киши (дунё аҳолисининг ярми), умумий ЯИМ (аъзо давлатлар ва Эрон) 23,5 триллион долларни (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг чорак қисми) ташкил этади.
Қолаверса, Ғарб давлатлари хом-ашё тақчиллиги туфайли жазавага тушиб қолган бўлса, ШҲТ таркибига табиий ва хомашё ресурслари билан таъминланганлик бўйича етакчи давлатлар киради. Яъни ташкилот ўзини-ўзи таъминлайди ва улкан ресурс салоҳиятига эга. Энргия бозорларининг бошқа етакчилари, масалан, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ҳам ШҲТга киришга интилмоқда.
Иккинчи томондан буни - уларнинг "Ғарб сиёсий модели"дан норозилик белгиси сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Бунга ёрқин мисол - АҚШ президенти Жо Байденнинг июль ойида Яқин Шарққа қилган сафари. Ўшанда Америка Қўшма Штатлари раҳбари Саудия Арабистонига учиб келиб Ар-Риёддан Ғарбнинг энергетика муаммоларини ҳал қилиш учун, арабларнинг манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда, нефть қазиб олиш ҳажмини кескин оширишни талаб қилган эди. Аммо унинг талаблари эътиборга олинмади. Шу боис, АҚШ талабини бажармаган Ар-Риёд, халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватлашда эҳтиёжи бор ва унинг ШҲТ томон интилиши - мантиқан тўғри.
Катта эҳтимол билан, ШҲТга аъзо бўлишни хоҳловчи давлатлар буни давлатлараро муносабатлар тизимининг мантиқий ривожланиши сифатида кўрмоқда. Замонавий дунё структурасининг таназзулга учраши оддий кўз билан ҳам кўриниб турибди – деярли барча халқаро институтлар “коллектив Ғарб” учун у ёки бу тарзда хизмат қиладиган “қўлбола аспобга айланган”.
Европа таназзули бутун дунёга таҳдид солади
Турли халқаро тузилмалар (жумладан, БМТда) ҳаммаси остин-устун бўлган. Халқаро суднинг Косово мустақиллигининг эълон қилиниши - халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эмас деган хулосаси бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Шунингдек, Югославияни НАТО томонидан БМТнинг тегишли санкциясисиз бомбардимон қилинишига - халқаро суд ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Шунчаки кўз юмиб туришди.
Яна бир мисол - Болтиқбўйи мамлакатлари ва Украинадаги русийзабон аҳолига нисбатан тайзиқ ўтказилишига кўз юмиш. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Қрим ва Донбасс аҳолисининг Киевга нисбатан даъволари ва шикоятларини эътиборсиз қолдирганини эслашимиз мумкин.
Дарҳақиқат, бундай мисоллар тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп ва янгилари мунтазам равишда пайдо бўлади. Тузилмалар гўёки ишлаётгандек, лекин аксарият ҳолларда улар ҳамма ишни "коллеквти Ғарб" манфаатлари йўлида амалга оширмоқда.
Ушбу вазиятдан норози бўлган ва Ғарбнинг (баъзан халқаро ташкилотлар орқали йўллаган) буйруқларини бажаришдан воз кечган ва ўз манфаатлари устун қўйган давлатлар учун - ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик муносабатларига асосланган муқобил уюшманинг аъзосига айланиш истаги ўзини оқлайди.
Айнан шу сабабли ҳам, ШҲТ дунё ҳамжамиятининг норози қатлами орасида ўзига тобора кўпроқ эътибор жалб қилмоқда. Шунинг учун ҳам Самарқанд саммитидан Ғарбнинг бир томонлама ноқонуний санкциялар сиёсати ва унинг "янги мустамлакачилик" одатларини - умумжаҳон ҳамжамияти томонидан қораланишини акс эттирадиган баёнотни (тўғридан-тўғри бўлмаса-да у ерда қабул қилинган ҳужжатлардан келиб чиқадиган ) кутиш мумкин.
Халқаро муносабатлар тизимини ўзгартириш зарурати, барча учун бир хил тенглик ва дунёга ўз қарашларини дунёга ўтказишга уринаётган янги мустамлакачиларнинг йўқлиги - янги аъзоларни ШҲТга жалб қилади. Айнан шу сабабли ҳам саммит арафасида кўп давлатлари ШҲТга кириш истагини билдирмоқда.
Хитой энди бетараф эмасми?
Дунё Хитойнинг бетарафлик сиёсатига ўрганиб қолган эди, жумладан, Украинадаги махсус ҳарбий операция, Қрим кимга тегишлилиги, Абхазия, Жанубий Осетия, ДХР ва ЛХРнинг халқаро ҳуқуқий мақоми ва бошқа кўплаб масалаларда ҳам.
Бироқ, умумхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси (бошқача айтганда, парламент спикери)нинг Россияга ташрифи чоғидаги сўнгги баёнотлари Хитой ҳозирда жаҳон тартибини модернизация қилиш зарурлигини тан олишга тайёр эканидан далолат беради.
Буни тушуниш учун жаноб Чжаншунинг баъзи тезислари:
"Ҳаётий манфаатларига алоқадор масалаларда биз Россияни ҳам доим қўллаб-қувватлаймиз ва тушунамиз. Масалан, Украина масаласида. Биз АҚШ ва унинг НАТО иттифоқчилари Россия атрофида ўз кучини ошираётганини кўряпмиз, Россия миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини тушунамиз ва Россия томонидан ўз манфаатларни ҳимоя қилиш учун кўрилаётган барча чораларни тўлиқ тушунамиз ва ўз ёрдамимизни берамиз”.
"Менимча, Украина инқирозининг асл сабаби - Россиянинг Америка провокациясига муносиб жавоб қайтаришидир. Қўшма Штатлар дунёда ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишни истайди ва шунинг учун улар бизга (Россия ва Хитой) турли ҳийла-найранг билан босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
"Уларга қарши курашимиз мураккаб ва узоқ муддатли бўлади. Қўшма Штатлар ўз провокацияларини осонликча тўхтата олмайди. Биз бунга ҳам чидамаймиз, уларнинг провокацияларига бўйсунмаймиз".
"АҚШнинг сиз ва бизга қарши санкциялари шароитида, бизнинг баъзи қўшма ҳамкорлик соҳаларимиз дарҳақиқиқат сезгир бўлиб бормоқда. Бироқ мен санкциялардан қўрқиб ҳамкорликни тўхтатмаслигимиз керак, деб ҳисоблайман. Бу нотўғри. Биз ҳамкорликнинг янги форматини қўллашимиз керак”.
ХХР каби халқаро майдондаги жиддий иштирокчининг халқаро муносабатлар тизимида туб ўзгаришлар содир бўлгани Ғарб учун Евросиёда халқаро хавфсизлик ва ҳамкорликнинг янги модели яратилаётгани ҳақида жуда аниқ сигнал бўлиши керак.
Айтганча, Хитой раҳбари Си Цзиньпин икки йилдан ортиқ давр ичида илк маротаба саммитга ташриф буюриш ва ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашиш учун Хитойни тарк этади. Германиянинг Handelsblatt газетаси ёзишича, унинг асосий мақсади - Россия президенти Владимир Путин билан учрашишдир. Нашр буни Пекиннинг Россияни қўллаб-қувватлашининг яна бир белгиси деб ҳисоблайди.
Ва кўриб турганимиздек, бундай белгилар тобора кўпроқ, аниқроқ ва равшанроқ кўринмоқда.
Қизиғи шундаки, буларнинг барчаси ШҲТ саммити арафасида содир бўлди. Бу эса Пекиннинг қатъий ҳаракатларга тайёр эканлигидан далолат беради. Эҳтимол, айнан ушбу мавзу - халқаро муносабатларда глобал инқироз фонида, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ролини кучайтириш - бўлажак саммитнинг асосий мавзуларидан бирига айланади.