https://sputniknews.uz/20220914/flydubai-samarqand-va-namangandan-dubayga-parvozlarni-yolga-qoymoqda-28094731.html
“FlyDubai” Самарқанд ва Намангандан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда
“FlyDubai” Самарқанд ва Намангандан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда
Sputnik Ўзбекистон
Авиқатновлар Самарқанддан 20 сентябрдан, Намангандан эса 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта амалга оширилади. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T18:40+0500
2022-09-14T18:40+0500
2022-09-14T18:40+0500
жамият
баа
дубай
самарқанд
наманган вилояти
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22255305_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_e36275e9ca19238996c72aec764ba88e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. “FlyDubai” авиакомпанияси 20 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Бирлашган Араб Амирликларидан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.Самарқандга парвозлар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Дубай аэропортида унга 3-терминал хизмат кўрсатади.Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):Чипта нархлари эконом класс тарифлари учун 1800 БАА дирҳами – 486 доллар ёки Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 5,32 миллион сўмдан сотилади.Бундан ташқари, “FlyDubai” авиакомпанияси 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Наманганга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлайди.Наманган халқаро аэропортига парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Дубай халқаро аэропорти 2-терминалидан амалга оширилади.Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):Наманганга рейсларнинг қўшилиши уни Ўзбекистонда Самарқанд ва Тошкентдан кейин учинчи йўналишга, Марказий Осиёдаги еттинчи манзилга айлантиради. Бу эса ўз навбатида БАА ва Форс кўрфази йўловчиларига кўпроқ ҳудудларни кезиш имконини беради.Учта араб авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишлар бўйлаб парвоз қиладиAвиакомпания Марказий Осиёнинг етти йўналиши бўйича, жумладан, Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон, Қирғизистоннинг Бишкек, Тожикистоннинг Душанбе, Ўзбекистоннинг Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига парвозларни амалга оширади.
баа
дубай
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22255305_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_907ffee3731339ef1091c198b21b190f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, баа, дубай, самарқанд, наманган вилояти, авиапарвозлар
жамият, баа, дубай, самарқанд, наманган вилояти, авиапарвозлар
“FlyDubai” Самарқанд ва Намангандан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда
Авиқатновлар Самарқанддан 20 сентябрдан, Намангандан эса 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. “FlyDubai” авиакомпанияси 20 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Бирлашган Араб Амирликларидан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати
хабар берди. Самарқандга парвозлар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Дубай аэропортида унга 3-терминал хизмат кўрсатади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
Дубайдан жўнаб кетиш — 22:40, Самарқандга келиш — 2:50;
Самарқанддан учиш — 4:05, Дубайга етиб келиш — 6:30.
Чипта нархлари эконом класс тарифлари учун 1800 БАА дирҳами – 486 доллар ёки Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 5,32 миллион сўмдан сотилади.
Бундан ташқари, “FlyDubai” авиакомпанияси 24 сентябрдан бошлаб ҳафтасига икки марта Наманганга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни
бошлайди.Наманган халқаро аэропортига парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Дубай халқаро аэропорти 2-терминалидан амалга оширилади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
Дубайдан жўнаб кетиш — 22:50, Наманганга келиш — 03:30;
Намангандан учиш — 04:30, Дубайга етиб келиш — 07:25.
Наманганга рейсларнинг қўшилиши уни Ўзбекистонда Самарқанд ва Тошкентдан кейин учинчи йўналишга, Марказий Осиёдаги еттинчи манзилга айлантиради. Бу эса ўз навбатида БАА ва Форс кўрфази йўловчиларига кўпроқ ҳудудларни кезиш имконини беради.
Aвиакомпания Марказий Осиёнинг етти йўналиши бўйича, жумладан, Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон, Қирғизистоннинг Бишкек, Тожикистоннинг Душанбе, Ўзбекистоннинг Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига парвозларни амалга оширади.