https://sputniknews.uz/20220914/bugun-samarqandga-eron-xitoy-va-qirgiziston-etakchilari-keladi---asadov-28079393.html
Бугун Самарқандга Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари келади - Асадов
Бугун Самарқандга Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари келади - Асадов
Sputnik Ўзбекистон
Асосий тадбир 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги Конгресс холда бўлиб ўтади. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T11:45+0500
2022-09-14T11:45+0500
2022-09-14T12:21+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
самарқанддаги шҳт саммити - 2022
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28079540_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_74e7b5a35575439f3d0f1c38ef92f707.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугун Самарқандга Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари келади. Бу ҳақда ШҲТ Самарқанд саммитининг матбуот марказида ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинди.Шунингдек, бугун Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи бошланади. У Самарқандга куннинг иккинчи ярмида етиб келади, олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.14 сентябрь кунига режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот:Қолган барча меҳмонлар ташрифи эса эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда. Ва шу куни кўплаб икки томонлама музокаралар режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон президенти Ухнагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқандга етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28079540_137:0:1272:851_1920x0_80_0_0_70ae6a8a9b1cad7b8dd67269234cab47.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанддаги шҳт саммити - 2022, шерзод асадов
самарқанддаги шҳт саммити - 2022, шерзод асадов
Бугун Самарқандга Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари келади - Асадов
11:45 14.09.2022 (янгиланди: 12:21 14.09.2022) Асосий тадбир 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги Конгресс холда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугун Самарқандга Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари келади. Бу ҳақда ШҲТ Самарқанд саммитининг матбуот марказида ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум
қилинди. “Айни дақиқаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлонинг ташрифи кутилмоқда”, - деди президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шунингдек, бугун Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи бошланади. У Самарқандга куннинг иккинчи ярмида етиб келади, олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.
Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
14 сентябрь кунига режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот:
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга келган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказади;
Давлат раҳбари БМТ бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлони қабул қилади;
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг мамлакатга расмий ташрифи бошланади. Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари бўлиб ўтади;
Хитой раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади;
Саммит тадбирларида иштирок этиш учун Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатга келади.
Қолган барча меҳмонлар ташрифи эса эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда. Ва шу куни кўплаб икки томонлама музокаралар режалаштирилган.
Асосий тадбир 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги Конгресс холда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон президенти Ухнагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқандга етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб
олди.