https://sputniknews.uz/20220914/aqsh-yana-neft-28095095.html
АҚШ яна нефть захираларига ёпишяпти
АҚШ яна нефть захираларига ёпишяпти
Sputnik Ўзбекистон
Декабрь ойида Россия нефтига қўлланилаган эмбарго туфайли Ғарб ҳозирдан саросимада. Нафақат энерготаъминотлар танқислиги балки, нарх-навонинг кескин кўтарилиши... 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T22:09+0500
2022-09-14T22:09+0500
2022-09-14T22:09+0500
колумнистлар
ақш
нефть
бензин
бензин нархи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15189815_0:2:3071:1729_1920x0_80_0_0_aac84db2504dd66d117fb3d9c912fa58.jpg
Ёқилғи инфляцияси “осмонга чиққан” АҚШда стратегик захиралардан кўпроқ ёқилғи сотиб ҳалокатни олдини олишмоқчи. Америкаликлар қанча қора олтин сотишга қодир ва нефть интервенциялари ҳалокатдан қутқарадими - РИА Новости материалида батафсилНархлар кўтарилишидан қўрқувЕИнинг олтинчи санкциялар пакетига мувофиқ, 5 декабрда Россиядан денгиздан нефть етказиб беришга эмбарго кучга киради. 5 февралдан – нефть маҳсулотларига. Шунингдек, “катта еттилик” мамлакатлари буни Россия углеводородлари учун нарх чегараси билан боғлашмоқчи.Москва чекловларни қўллаб-қувватлайдиганларни хомашё етказиб беришни тўхтатишини маълум қилиб огоҳлантирган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бундай ҳолатда бозор беқарорлашиши муқаррар. Ва бундан аввало европалик ҳамда америкалик истеъмолчилар зарар кўради.Қора кунгаBloomberg маълумотларига кўра, Байден маъмурияти “нефть нархини пасайтириш йўллари, шу жумладан, стратегик захиралардан қўшимча ҳажмларни бўшатиш имкониятни кўриб чиқишмоқда”.Экспертларнинг фикрларига кўра, Европанинг Россия энерготаъминотларидан воз кечиши дунё бозорида талаб кучайиши ва котировкаларнинг ошишига олиб келади. Агар Оқ уй захираларни ишга туширишга қарор қилса, ноябрь, декабрь ва январь ойида ёқилғи интервенциялари кузатилиши мумкин.Фавқулодда ҳолатлар учун АҚШ стратегик захираси Луизиана ва Техас ер остида сақланади. Бу жуда катта захира. 2021 йил сўнггида у 600 миллион баррелга баҳоланган.Бироқ, бензин нархининг кескин кўтарилиши туфайли уни очишга тўғри келди. Март ойида Байден ярим йил мобайнида 180 миллион қўшимча баррель бозорга чиқарилганини маълум қилган эди.Бу мисли кўрилмаган ҳодиса. 2000 йилда шимоли-шарқий штатларда ёқилғи етишмаганда ва 2011 йилда “араб баҳори” фонида ҳам ҳатто 30 миллиондан кўп қазиб олинмаган. 2021 йил сўнггида котировкаларни 100 доллардан пастроқ сақлаш учун озгина маблағ ажратишди. Ёрдам бермади.Қисқа муддатли таъсирБу сафар қанча қазиб олиниши маълум қилинмаган. Айни пайтда АҚШ стратегик захирасида – 442, 5 миллион баррель бор. Байденнинг режаси амалга оширилгандан сўнг 388 миллион қолади. Бу 1984 йил январидан энг кам кўрсаткич, дейди Capital Lab ҳамкори Евгений Шатов. Аммо бундан узоқ муддат ижобий натижа кутиш мумкин эмас.“АҚШ захираларини тўлиқ ишлатиш ниятида эмас. Бундан ташқари, улар олти ойлик лимитни ҳисобга олишган, чунки улар кунига бир миллион баррелга қазиб олишни кўпайтиришни назарда тутган эди. Бироқ, фақат 0,3 миллион баррель қўшилди-кунига 12 миллион баррелгача” , – дейди эксперт.Аналитиклар алоҳида таъкидлашмоқда: жаҳон нефть бозори ҳозирги вақт талаб ва таклиф нуқтаи назаридан мувозанатлаштирилган. Агар келгуси эмбарго нархларга таъсир кўрсатса, бошқа масала. Хомашё рецессия туфайли арзонлашади, шунингдек, Хитойда ковиднинг янги эпидемиялари, мамлакатда тоқатсизлик сиёсати бутун туман ва шаҳарларни ёпмоқда.“Нефть июнь ойида бир баррель учун 127 доллардан тушишни бошлаган пайтдан бошлаб сезиларли пасайиш тенденциясида бўлди. Назарий жиҳатдан, сентябрь ойига келиб январь ойидаги энг паст даражалар кузатилиши, 80 доллар ёки ундан ҳам паст бўлиши мумкин”, - дейди Михаил Оганезов, Total Research стратегик тадқиқотлар департаменти мутахассиси.Шунга қарамай, нефть эмбаргоси шароитида Хитойнинг узоқ давом этган локдаундан чиқиши истеъмолни ва ўз навбатида нархларни ҳам ошириши мумкин. Америка захиралари бозор шиддатига таъсир қилиши даргумон.“Стратегик захиралардан олиб сотишнинг таъсири бир нечта ҳафта билан чекланган бўлиши мумкин”,- дейди Кирилл Таченников, Синара инвестицион банкининг таҳлиллар департементи директори.Вашингтон умид қилган ягона жиҳат- мамлакатда оз бўлса ҳам нархларни пасайтириш. Сайловлардан сўнг Конгресс жуда қиммат бензин билан захира нефтни экспорт қилишга қарор қилиши эҳтимоли жуда паст.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0f/15189815_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_5ef237f0f05c3d85ff058153f7d0e3ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Наталья Дембинская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/692/07/6920716_0:0:447:447_100x100_80_0_0_c571703c7abdb9788a3909f379a8c46f.png
колумнистлар, ақш, нефть, бензин, бензин нархи
колумнистлар, ақш, нефть, бензин, бензин нархи
АҚШ яна нефть захираларига ёпишяпти
Декабрь ойида Россия нефтига қўлланилаган эмбарго туфайли Ғарб ҳозирдан саросимада. Нафақат энерготаъминотлар танқислиги балки, нарх-навонинг кескин кўтарилиши кутилмоқда.
Ёқилғи инфляцияси “осмонга чиққан” АҚШда стратегик захиралардан кўпроқ ёқилғи сотиб ҳалокатни олдини олишмоқчи. Америкаликлар қанча қора олтин сотишга қодир ва нефть интервенциялари ҳалокатдан қутқарадими - РИА Новости материалида батафсил
Нархлар кўтарилишидан қўрқув
ЕИнинг олтинчи санкциялар пакетига мувофиқ, 5 декабрда Россиядан денгиздан нефть етказиб беришга эмбарго кучга киради. 5 февралдан – нефть маҳсулотларига. Шунингдек, “катта еттилик” мамлакатлари буни Россия углеводородлари учун нарх чегараси билан боғлашмоқчи.
Москва чекловларни қўллаб-қувватлайдиганларни хомашё етказиб беришни тўхтатишини маълум қилиб огоҳлантирган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бундай ҳолатда бозор беқарорлашиши муқаррар. Ва бундан аввало европалик ҳамда америкалик истеъмолчилар зарар кўради.
Bloomberg маълумотларига кўра, Байден маъмурияти “нефть нархини пасайтириш йўллари, шу жумладан, стратегик захиралардан қўшимча ҳажмларни бўшатиш имкониятни кўриб чиқишмоқда”.
Экспертларнинг фикрларига кўра, Европанинг Россия энерготаъминотларидан воз кечиши дунё бозорида талаб кучайиши ва котировкаларнинг ошишига олиб келади. Агар Оқ уй захираларни ишга туширишга қарор қилса, ноябрь, декабрь ва январь ойида ёқилғи интервенциялари кузатилиши мумкин.
Фавқулодда ҳолатлар учун АҚШ стратегик захираси Луизиана ва Техас ер остида сақланади. Бу жуда катта захира. 2021 йил сўнггида у 600 миллион баррелга баҳоланган.
Бироқ, бензин нархининг кескин кўтарилиши туфайли уни очишга тўғри келди. Март ойида Байден ярим йил мобайнида 180 миллион қўшимча баррель бозорга чиқарилганини маълум қилган эди.
Бу мисли кўрилмаган ҳодиса. 2000 йилда шимоли-шарқий штатларда ёқилғи етишмаганда ва 2011 йилда “араб баҳори” фонида ҳам ҳатто 30 миллиондан кўп қазиб олинмаган. 2021 йил сўнггида котировкаларни 100 доллардан пастроқ сақлаш учун озгина маблағ ажратишди. Ёрдам бермади.
Бу сафар қанча қазиб олиниши маълум қилинмаган. Айни пайтда АҚШ стратегик захирасида – 442, 5 миллион баррель бор. Байденнинг режаси амалга оширилгандан сўнг 388 миллион қолади. Бу 1984 йил январидан энг кам кўрсаткич, дейди Capital Lab ҳамкори Евгений Шатов. Аммо бундан узоқ муддат ижобий натижа кутиш мумкин эмас.
“АҚШ захираларини тўлиқ ишлатиш ниятида эмас. Бундан ташқари, улар олти ойлик лимитни ҳисобга олишган, чунки улар кунига бир миллион баррелга қазиб олишни кўпайтиришни назарда тутган эди. Бироқ, фақат 0,3 миллион баррель қўшилди-кунига 12 миллион баррелгача” , – дейди эксперт.
Аналитиклар алоҳида таъкидлашмоқда: жаҳон нефть бозори ҳозирги вақт талаб ва таклиф нуқтаи назаридан мувозанатлаштирилган. Агар келгуси эмбарго нархларга таъсир кўрсатса, бошқа масала. Хомашё рецессия туфайли арзонлашади, шунингдек, Хитойда ковиднинг янги эпидемиялари, мамлакатда тоқатсизлик сиёсати бутун туман ва шаҳарларни ёпмоқда.
“Нефть июнь ойида бир баррель учун 127 доллардан тушишни бошлаган пайтдан бошлаб сезиларли пасайиш тенденциясида бўлди. Назарий жиҳатдан, сентябрь ойига келиб январь ойидаги энг паст даражалар кузатилиши, 80 доллар ёки ундан ҳам паст бўлиши мумкин”, - дейди Михаил Оганезов, Total Research стратегик тадқиқотлар департаменти мутахассиси.
Шунга қарамай, нефть эмбаргоси шароитида Хитойнинг узоқ давом этган локдаундан чиқиши истеъмолни ва ўз навбатида нархларни ҳам ошириши мумкин. Америка захиралари бозор шиддатига таъсир қилиши даргумон.
“Стратегик захиралардан олиб сотишнинг таъсири бир нечта ҳафта билан чекланган бўлиши мумкин”,- дейди Кирилл Таченников, Синара инвестицион банкининг таҳлиллар департементи директори.
Вашингтон умид қилган ягона жиҳат- мамлакатда оз бўлса ҳам нархларни пасайтириш. Сайловлардан сўнг Конгресс жуда қиммат бензин билан захира нефтни экспорт қилишга қарор қилиши эҳтимоли жуда паст.