Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Турдимов ШҲТ саммити олдидан Самарқандда нима ишлар қилингани ҳақида маълумот берди

© SputnikСамарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022
Самарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг самарқандликларга мурожаати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22 саммити Самарқанда ўтказилиши муносабати билан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов аҳолига мурожаат йўллади.
Қайд этилишича, мазкур саммитга тайёргарлик кеча ёки бугун эмас, президент томонидан ШҲТнинг 2022 йилдаги саммитини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилганидан бошланганган.
Бунинг учун Самарқанд шаҳрининг инфратузилмаси тўлиқ янгиланди, янги йўл ва кўприклар, хиёбонлар қурилди.

“Рудакий, Ибн Сино, Бўстонсарой, Афросиёб, Шоҳи Зинда, Садриддин Айний, Регистон, Панжикент, Фирдавсий, Даҳбед каби ўндан ортиқ кўчалар реконструкция қилинди. Уста Умар Жўрақулов кўчаси тубдан қайта қурилди. Бу кўчалар атрофидаги турар жой ва бошқа объектлар ҳам миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида янгидан бунёд этилди. Самарқанд халқаро аэропортининг ўзига хос кўринишдаги замонавий янги терминали қурилди”, - дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, мазкур иншоотлар, майдон ва хиёбонларда, кўчалар атрофида миллионлаб ноёб дарахт ва буталар, гуллар экилди.
Ушбу бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида нафақат самарқандлик, балки турли ҳудудлардан қурувчи ва муҳандислар, лойиҳачилар, архитектор ва мутахассислар, ҳунарманд ва усталар, боғбонлар иштирок этди.
“Айни пайтда ШҲТ саммитини юксак савияда ўтказиш учун Самарқандга келиб, бизга яқиндан кўмак бераётган турли соҳалар масъуллари ва ходимларига ҳам раҳмат айтамиз”, дейди Эркинжон Турдимов.
Мурожаатда шунингдек, саммит тадбирларини юксак савияда ўтказиш барча учун шараф ва улкан масъулият эканлигини унутмаслиқ қайд этиб ўтилган.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0