https://sputniknews.uz/20220913/toshkentda-shht-kino-kunlari-boshlandi---video--28038421.html
Тошкентда ШҲТ мамлакатлари кино кунлари бошланди - видео
Тошкентда ШҲТ мамлакатлари кино кунлари бошланди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда. 13.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-13T11:07+0500
2022-09-13T11:07+0500
2022-09-13T11:49+0500
маданият
“ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0d/28036681_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_1c359077fed63b0f2cbf6feea6d33566.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари кино кунлари бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.ХIV Тошкент халқаро кинофестивали директори Фирдавс Абдухоликов Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди.Тошкент халқаро кинофестивалида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг энг яхши фильмларини тақдим этади. Булар Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фильмларидир. Кузатувчи давлатлар (Беларус, Эрон, Мўғулистон) ва ШҲТ мулоқотидаги ҳамкор давлатлар (Озарбайжон, Арманистон, Туркия) ҳам ўзларининг кино продукциясини намойиш этадилар. ШҲТ кино кунларида фильмлар намойиши, маҳорат дарслари, семинарлар, премьералар, матбуот анжуманлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.Эслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0d/28036681_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_29fd822ac9f2b5068076bce298dfb853.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
Тошкентда ШҲТ мамлакатлари кино кунлари бошланди - видео
11:07 13.09.2022 (янгиланди: 11:49 13.09.2022) Тадбир Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари кино кунлари бошланди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
ХIV Тошкент халқаро кинофестивали директори Фирдавс Абдухоликов Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди.
"Шунингдек, 50 дан ортиқ тадбирлар, давра суҳбатлари ва форумлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказилади. Натижада янги қўшма кинолойиҳалар юзага келади. Айнан ушбу фестиваль доирасида дунёнинг ўнлаб давлатлари билан ҳамкорликда киномаҳсулотлар яратиш бўйича 20 га яқин меморандум ва келишувлар имзоланиши қувонарлидир.” – деди у.
Тошкент халқаро кинофестивалида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг энг яхши фильмларини тақдим этади. Булар Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фильмларидир. Кузатувчи давлатлар (Беларус, Эрон, Мўғулистон) ва ШҲТ мулоқотидаги ҳамкор давлатлар (Озарбайжон, Арманистон, Туркия) ҳам ўзларининг кино продукциясини намойиш этадилар.
ШҲТ кино кунларида фильмлар намойиши, маҳорат дарслари, семинарлар, премьералар, матбуот анжуманлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.