Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ киночилари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

© SputnikКинофорум стран ШОС в рамках XIV Ташкентского кинофестиваля
Кинофорум стран ШОС в рамках XIV Ташкентского кинофестиваля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент кинофестивали доирасида ШҲТ кино ижодкорлари форуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. ШҲТ мамлакатлари киночилари Ўзбекистон билан ҳамкорликда фильмлар суратга олишмоқда. Бу ҳақида бугун “Ўзбекфильм” киностудиясининг кичик павильонида, XIV Тошкент халқаро кинофестивалида “ШҲТ мамлакатлари кино кунлари”га бағишланган халқаро анжуманда айтиб ўтилди.
Анжуманда ШҲТ давлатларидан келган киностудиялар раҳбарлари ва мутахассислар халқаро кинофильмлар лойиҳалари ҳақида сўзлашди.
“Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кинофестивалда ҳам ко-продукция фильмлари премьера қилинади. Ўзбек ва рус миллатлари ўртасидаги алоқалар, дўстлик муносабатлари ва миллий урф-одатлари ҳақида кўплаб лойиҳалар суратга оламиз”, деди “Роскино” компанияси бош директори Инна Шалито.
Қирғизистон вакиллари ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликда келажакда фильмлар суратга олишни режалаштираётганини маълум қилишди.
“Яқинда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Қирғизистон билан ҳамкорликда янги фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришдик. Шунингдек, кинофестивал доирасида “Қирғиз кино кунлари” ҳам ўтказилади. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз узоқ давом этади”, деди “Ёшлар сиёсати, туризм, спорт ва маданият вазирлиги” қошидаги кинематография департаменти директори Мукталы Бектеналиев.
Қозиғистонлик продюсер Ўзбекистон билан ҳамкорликда суратга олинаётган фильмлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.
“Ўзбеклар азалдан қўшниларимиз, кино санъатида мана шу муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз. “Эшелонлар Шарққа кетади” (“Эшелон идет на Восток”) ва “Коркыт Ата” каби лойиҳалар суратга олинмоқда. Бугунги кинофестивалда янги лойиҳаларни тақдимотлари ҳам бўлиб ўтади. Тошкентда бошланган кинофестиваль турли халқларни бирлаштиради”, - деди қозоғистонлик кинопродюсер Адай Абельдинов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда "ШҲТ мамлакатлари кино кунлари ва ШҲТ мамлакатлари кинофоруми"нинг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Покаистондан келган кино ижодкорлар иштирок этишади. Фестиваль доирасида ушбу мамлакатлар ўзларининг энг яхши фильмларидан намуналар тақдим этади.
Ундан ташқари фестиваль доирасида ШҲТ кино ижодкорлари иштирокида маҳорат дарслари, семинарлар, премьералар, матбуот анжуманлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0