Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Самарқанддаги ШҲТ саммитида ташкилотга яна олтита янги ҳамкор қабул қилинади

© SputnikСамарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022
Самарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд саммити ШҲТ ҳамкор давлатлари сонини кенгайтиришда муваффақиятли бўлади, дейди Нуримбетов.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммитида ташкилотга яна олтита янги мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар қабул қилинади. Бу ҳақда ШҲТнинг Ўзбекистондаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов маълум қилди.
Штатларнинг номлари ҳозирча ошкор этилмаган. Нуримбетовга кўра, улардан тўрттаси араб мамлакати ҳисобланади.
Координаторнинг таъкидлашича, Самарқанд саммити “ШҲТ ҳамкор давлатлари сонини кенгайтиришда муваффақиятли” бўлади.
Маълумот учун, 2021 йил сентябрда Душанбеда ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтганди. Унда Эронни ташкилотга қабул қилиш ҳамда Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди.
2022 йил июнда Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Самарқанд саммитида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ушбу мамлакатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишлари кутилмоқда.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0