Самарқанддаги саммит доллардан воз кечиш жараёнига қандай таъсир кўрсатади – эксперт фикри
Самарқанддаги саммит доллардан воз кечиш жараёнига қандай таъсир кўрсатади – эксперт фикри
Sputnik Ўзбекистон
Туркиялик сиёсатшуноснинг таъкидлашича, Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби қудратли давлатларнинг миллий валютада савдо-сотиқ қилиш тўғрисидаги қарори доллар... 13.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 15 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади. Саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг учрашуви бўлиб ўтади.Икки давлат етакчилари Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.Аввалроқ Россия ва Хитой газ тўловини рубль ва юанда амалга оширишга келишиб олган эди. Ўзаро савдо-сотиқ ҳисоб-китобларини миллий валюталарга ўтказиш нафақат Хитой, балки Туркия билан ҳам муҳокама қилинмоқда. Россия Туркия билан ҳам газ учун тўловни қисман рублда амалга ошириш бўйича келишувга эришган.Бундан ташқари, аввалроқ ОАВларда Ҳиндистон ва Россия Марказий банклари икки томонлама савдони миллий валюталарга ўтказиш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.Туркиялик сиёсатшунос, Осиё минтақаси бўйича эксперт Бариш Адилбелли Sputnik билан суҳбатда ШҲТ ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг роли таъсири ошиши ва дунё сиёсатида доллардан воз кечишга оид чоралар юзасидан ўз фикрини билдирди.Эксперт Россия ва Хитойнинг табиий газни миллий валютада сотиб олиш қарори муҳим эканини урғулади.Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, XXI асрни “Осиё юксалиши асри” сифатида таърифлаш мумкин, гап унинг ўзига тортиш маркази Осиё минтақаси бўладиган янги дунё ташкил этилиши ҳақида бормоқда. Эксперт янги дунё тартиби аввало иқтисодиётда шаклланаётганига алоҳида эътибор қаратди.“Россия, Ҳиндистон ва Хитой миллий валюталардан фойдаланиш асосида савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштираётгани муҳим аҳамиятга эга. XXI асрда геосиёсат келажаги Осиё-Тинч океани минтақасида белгиланади”, - деб тахмин қилди эксперт.Шунингдек, сиёсатшунос ШҲТ билан ҳамкорлиги кенгайтиришга интилаётган Туркия позициясига тўхталди. Унинг таъкидлашича, Туркия ўз олдида очилаётган имкониятларни синчковлик билан баҳолаши зарур. Шу нуқтаи назардан унинг ШҲТ саммитида иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.“Ҳозир мамлакатимиз (Туркия – таҳр.) ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомига эга. Анқарага иштирок этиш таклифи Россиядан келиб тушганига алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Бу, хусусан, Россия ташаббуси билан Туркиянинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиши истиқболи ҳақида ўйлаш имконини беради”, - деди Адилбелли.ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.2021 йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланган эди.
Туркиялик сиёсатшуноснинг таъкидлашича, Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби қудратли давлатларнинг миллий валютада савдо-сотиқ қилиш тўғрисидаги қарори доллар гегемонияси учун ғоят жиддий зарба бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 15 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади. Саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг учрашуви бўлиб ўтади.
Икки давлат етакчилари Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.
Аввалроқ Россия ва Хитой газ тўловини рубль ва юанда амалга оширишга келишиб олган эди. Ўзаро савдо-сотиқ ҳисоб-китобларини миллий валюталарга ўтказиш нафақат Хитой, балки Туркия билан ҳам муҳокама қилинмоқда. Россия Туркия билан ҳам газ учун тўловни қисман рублда амалга ошириш бўйича келишувга эришган.
Бундан ташқари, аввалроқ ОАВларда Ҳиндистон ва Россия Марказий банклари икки томонлама савдони миллий валюталарга ўтказиш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.
Туркиялик сиёсатшунос, Осиё минтақаси бўйича эксперт Бариш Адилбелли Sputnik билан суҳбатда ШҲТ ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг роли таъсири ошиши ва дунё сиёсатида доллардан воз кечишга оид чоралар юзасидан ўз фикрини билдирди.
Эксперт Россия ва Хитойнинг табиий газни миллий валютада сотиб олиш қарори муҳим эканини урғулади.
“Бу қадам – доллар гегемонияси учун ғоят жиддий зарба. Эндиликда Россия ҳам, Хитой ҳам Америка долларини захира валютаси сифатида кўрмайди. Бу ўта кучли чақириқ, зеро гап кичик мамлакатлар ҳақида кетмаяпти. Россия – бу дунёда ўз обрўсини сақлаб қолаётган энергетика гиганти. Хитой ҳозир дунёда ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда, у ҳам харид қилади, ҳам хом ашё ишлаб чиқаради. Бинобарин, ҳар икки иқтисодий державаларнинг доллардан воз кечиши ҳамда уларга Ҳиндистон каби кучли давлатнинг қўшилиши бунга ўхшаш жараёнлар бошқа ўртача мамлакатларда ҳам рўй беришидан дарак беради. Масалан, савдо-сотиқда миллий валюталардан фойдаланишга Туркиянинг қизиқиши ғоят юқори. Америка доллари дунёда ўз қийматини йўқотмоқда, Европада у шундоқ ҳам евро билан рақобат қилиб келаётган эди. Чамаси, унинг таъсир чегараси учинчи дунё мамлакатлари билан чекланади”, - деб ҳисоблайди Бариш Адилбелли.
Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, XXI асрни “Осиё юксалиши асри” сифатида таърифлаш мумкин, гап унинг ўзига тортиш маркази Осиё минтақаси бўладиган янги дунё ташкил этилиши ҳақида бормоқда. Эксперт янги дунё тартиби аввало иқтисодиётда шаклланаётганига алоҳида эътибор қаратди.
“Россия, Ҳиндистон ва Хитой миллий валюталардан фойдаланиш асосида савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштираётгани муҳим аҳамиятга эга. XXI асрда геосиёсат келажаги Осиё-Тинч океани минтақасида белгиланади”, - деб тахмин қилди эксперт.
Шунингдек, сиёсатшунос ШҲТ билан ҳамкорлиги кенгайтиришга интилаётган Туркия позициясига тўхталди. Унинг таъкидлашича, Туркия ўз олдида очилаётган имкониятларни синчковлик билан баҳолаши зарур. Шу нуқтаи назардан унинг ШҲТ саммитида иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
“Ҳозир мамлакатимиз (Туркия – таҳр.) ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомига эга. Анқарага иштирок этиш таклифи Россиядан келиб тушганига алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Бу, хусусан, Россия ташаббуси билан Туркиянинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиши истиқболи ҳақида ўйлаш имконини беради”, - деди Адилбелли.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
2021 йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланган эди.
ШҲТ саммити
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.
Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.