Ўзбекистонда 2-3 балли зилзила содир бўлди

© AFP 2023 / ADEK BERRYСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 12 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:32 да зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Кеча Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 21:32 да (12.09.2022 йил, Гринвич бўйича соат 16:32 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Унга кўра, зилзила эпицентри Сирдарё вилоятида, 40,37 градус шимолий кенглик; 68,71 градус шарқий узунликда жойлашган.
Зилзила магнитудаси 2,9 баллга тенг. Силкиниш маркази 10 км ер қаърида жойлашган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 108 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
· Янгиер шаҳрида 3 балл, 14 км.
· Гулистон шаҳрида 3 балл, 14 км.
· Ховос туманида 3 балл, 16 км.
· Боёвут туманида 2-3 балл, 20 км.
· Гулистон туманида 2-3 балл, 23 км.
Янгиликлар лентаси
0