Лавров БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Америка визасини олди

© Sputnik / Пресс-служба МИД Монголии / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири ва мамлакат делегациясининг айрим аъзоларига Америка визаси берилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унга ҳамроҳлик қилувчи бир қатор шахсларга БМТ Бош Aссамблеясида иштирок этиш учун визалар берилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Хабарда делегациянинг қолган аъзоларига визалар берилиши ва логистика масалалари ҳал этилиши кутилаётгани қўшимча қилинган.

“Биз делегациянинг қолган аъзоларига визалар берилишини, шунингдек, Қўшма Штатлар томонидан ноқонуний санкциялар чекловларини ҳисобга олган ҳолда, логистика масалалари тезкорлик билан ҳал қилинишини кутамиз”, - дейилган Россия ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Қўшма Штатлар Россия делегациясига БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун виза бермаслик билан “ўз мажбуриятларини бузаётганини” айтганди.

“АҚШ ўз мажбуриятларини бузмоқда. Улар Бош ассамблеяга келадиган ҳар бир кишига виза беришга мажбур”, - деган у журналистларга.

Шу билан бирга, Песков Бош ассамблеяга саноқли кунлар қолганини таъкидлаган.

“Қўшма Штатлар ўз мажбуриятларини бажаришига умид қиламиз”, - дея хулоса қилганди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20-26 сентябрь кунлари Нью-Йоркда ўтказилади. Россия делегацияси раҳбари Сергей Лавровга санкциялар туфайли AҚШга кириш тақиқланган. 3 сентябрь куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя БМТ бош котиби Aнтониу Гутерришга Россиянинг 56 делегатидан бирортаси ҳалигача виза олмаганидан шикоят қилган.
Янгиликлар лентаси
0