Гулнора Каримова жиноий активларини қайси давлатларда сақлагани маълум бўлди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишДень рождения основателя ювелирного дома De Grisogono
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Каримованинг хориждаги мулклари 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг Швейцариядан ташқари Франция, Бельгия, Буюк Британия, Латвия ва Россия каби давлатларда ҳам активлари бўлган. Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган брифингда Адлия вазири ўринбосари Музроф Икромов маълум қилди.
Икромовга кўра, айни вақтда мазкур жиноий активларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Гулнора Каримова ва унинг шериклари активларга эга бўлган давлатлар:
Франция.Франция Республикасидан 2020 ва 2021 йилларда тақрибан жиноий уюшган гуруҳ аъзоларига тегишли кўчмас мулкларни (Париж шаҳри яқинидаги 2 та қаср) сотилиши натижасида 20 миллион долларга тенг пул маблағлари Ўзбекистонга қайтарилган.
Бельгия Қироллиги. Бельгия Қироллигида ҳам жиноий уюшган гуруҳга тегишли бўлган активлар жойлашган. Уларни қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мутасадди ташкилотлари ҳамда Бельгия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.Таъкидланишича, Бельгияда тергов жараёни тугамагани сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида кўп маълумот ошкор қилиш имконияти мавжуд эмас.
Буюк Британия. Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли бўлган умумий қиймати 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиляпти.
Латвия Республикаси. Латвия Республикасида ҳам бир талай активлар мавжуд. Латвия суд органлари томонидан 2018 йил Ўзбекистон Республикасида чиқарилган ҳукмлар (Латвияда жойлашган активларни Ўзбекистон даромадига мусодара қилиш ҳақида) тан олинган. Активлар 15 миллион долларга тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган.
“Бироқ, афсуски, бу борадаги барча ишлар ҳам осонликча амалга ошаётганлиги йўқ. Масалан, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда”, - дейди Адлия вазири ўринбосари.
Россия. 2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.Ҳозирги пайтда, ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлиниши Москва шаҳар судининг қарорида ўз аксини топган.
Бундан ташқари, бошқа мамлакатларда ҳам Гулнора Каримова ва унинг жиноий шериклари томонидан ноқонуний орттирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган активларни қайтариш бўйича бир қатор давлатларда иш олиб борилмоқда. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд долларни ташкил этади.
Музроф Икромовнинг таъкидлашича, ўз навбатида ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
Янгиликлар лентаси
0