https://sputniknews.uz/20220913/fargona-va-sogd-28039458.html
Фарғона ва Сўғд ўртасида 10 тадан ортиқ бизнес шартномалари имзоланди
Фарғона ва Сўғд ўртасида 10 тадан ортиқ бизнес шартномалари имзоланди
Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та янги шартнома имзоланди. 13.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-13T13:37+0500
2022-09-13T13:37+0500
2022-09-13T13:37+0500
иқтисод
фарғона вилояти
тожикистон
тадбиркор
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0d/28039999_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f8b61133b92e2dde03f8ad6e7b0c889b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятлари ишбилармон доираларининг бизнес-форуми доирасида янги шартномалар имзоланди. Бу ҳақида Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар берди.Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация 8—9 сентябрь кунлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди.Ташриф давомида Абу Абдулло Рўдакий номидаги маданият уйида Фарғона вилояти товарлари ва маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Шундан сўнг Сўғд ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари форуми бўлиб ўтди.Тадбирда Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, тожикистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида Хўжанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионида Хўжанднинг “Хўжанд” ва Фарғонанинг “Цементчи” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва у 1:1ҳисобида якунланди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми доирасида умумий қиймати 26,6 миллион долларлик шартнома имзолангани хабар қилинган эди.
фарғона вилояти
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0d/28039999_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_fb77becd2a05cf8fcbe2040d12451036.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, фарғона вилояти, тожикистон, тадбиркор
иқтисод, фарғона вилояти, тожикистон, тадбиркор
Фарғона ва Сўғд ўртасида 10 тадан ортиқ бизнес шартномалари имзоланди
Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та янги шартнома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятлари ишбилармон доираларининг бизнес-форуми доирасида янги шартномалар имзоланди. Бу ҳақида Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар
берди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация 8—9 сентябрь кунлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Абу Абдулло Рўдакий номидаги маданият уйида Фарғона вилояти товарлари ва маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Шундан сўнг Сўғд ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари форуми бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та янги шартнома имзоланди.
Тадбирда Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, тожикистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида Хўжанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионида Хўжанднинг “Хўжанд” ва Фарғонанинг “Цементчи” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва у 1:1ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми доирасида умумий қиймати 26,6 миллион долларлик шартнома имзолангани
хабар қилинган эди.