Анқара ва БМТ Россия ғалласини экспорт қилиш ғояларини тайёрламоқда – манба

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишУборка зерновых, архивное фото
Уборка зерновых, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Туркия ва Россия президентлари Режеп Таййип Эрдоған ва Владимир Путин Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда Россия ғалласини жаҳон бозорларига олиб чиқишни муҳокама қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Aнқара БМТ билан биргаликда Россия ғалласини жаҳон бозорларига олиб чиқиш механизмлари устида ишламоқда, улар Туркия ва Россия президентлари Режеп Таййип Эрдоған ва Владимир Путин томонидан Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига дипломатик манба маълум қилди.
Эрдоған 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Путин билан озиқ-овқат бўйича келишувни муҳокама қилишини кутаётганини айтган эди. Россия президентининг таъкидлашича, Ғарб Украина ғалласининг катта қисмини Aфриканинг муҳтож мамлакатларига эмас, балки ўз давлатларига экспорт қилади. Унинг фикрича, ушбу йўналишдаги чекловларни Туркия президенти билан муҳокама қилиш арзирли.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича озиқ-овқат келишувининг бир қисми иш бермаётганини айтди. Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, шартномани бекор қилиш истисно қилинмайди.
“Ҳозир бу масала бизнинг тегишли идораларимиз томонидан БМТ билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Барча ишлаб чиқилган механизм ва ғоялар Туркия ва Россия президентларининг Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган учрашувида кўриб чиқиш учун тақдим этилади”, деди агентлик суҳбатдоши.
Душанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли БМТ координатори Aмир Маҳмуд Aбдулла билан озиқ-овқат бўйича келишувни муҳокама қилганини айтди, музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.
22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0