Анқара Туркияга қарши кампания сабаб Киевдан тушунтириш сўради – ОАВ

© © Фото : Pexels/Aydın KirazТурция
Турция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Туркиянинг Ziraat Bankasi, İş Bank ва Credit Europe Bank раҳбарлари бир турдаги қора рўйхатга киритилган.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Aнқара Украинада бошланган турк ишбилармонлари ва банкларига қарши кампания муносабати билан Киевдан тушунтириш сўради. Бу ҳақда “Aydınlık” газетаси дипломатик манбаларга таяниб хабар берган.

“Туркиянинг Киевдаги элчихонаси ҳам худди шундай ташаббус билан чиққан ва бу масала диққат билан кузатилмоқда”, - дейилади мақолада.

Aввалроқ Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган чекловларни Aнқара қўллаб-қувватлашдан бош тортгани сабабли Украинада турк ишбилармонлари ва банкларига қарши санкциялар қўллаш бўйича ташвиқот бошлангани айтилган. Туркиянинг Ziraat Bankasi, İş Bank ва Credit Europe Bank раҳбарлари бир турдаги қора рўйхатга киритилган.
Махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Россияга қарши, хусусан, энергия ресурсларини сотиб олишга қарши санкциялар жорий қила бошлади. Россия президенти Владимир Путин айтганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0