Хитой Ғарбга Россияни қўллаб-қувватлаши ҳақида сигнал юборяпти – ОАВ

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин и председатель Китайской Народной Республики (КНР) Си Цзиньпин, архивное фото
 Президент РФ Владимир Путин и председатель Китайской Народной Республики (КНР) Си Цзиньпин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Германия нашрлари Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида бўлиб ўтадиган музокараларини шундай баҳолашмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Самарқанддаги йиғилишида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг музокара ўтказиши Ғарбга Пекин Москвани қўллаб-қувватлаётгани ҳақида сигнал беради. Бу ҳақда Германиянинг “Handelsblatt” газетаси хабар берди.
“Кузатувчиларга кўра, учрашув катта рамзий аҳамиятга эга... буни Москва Пекин томонидан қўллаб-қувватланаётганининг аниқ белгиси сифатида баҳолаш мумкин”, - дейилади мақолада.
Нашрда келтирилишича, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга яқинда амалга оширган ташрифи Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштирди, бироқ Пекин учун Россия билан иттифоқ тузиш орқали Ғарб билан рақобатни кучайтиришга туртки бўлди.
Аввалроқ, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу Америка гегемонлигига қарши чиқиш Хитой ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг муҳим жиҳати эканлигини айтган эди.
Пайшанба куни Россия етакчисининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков давлат раҳбарларининг учрашуви жуда муҳим хусусиятга эга бўлишини ва унга ҳозирданоқ фаол тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.
Маълумот учун, 15 ва 16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) раҳбарларидан ташқари, кузатувчилар Эрон, Беларусь ва Мўғулистон президентлари ҳамда меҳмон сифатида Туркия, Арманистон, Озарбайжон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0