Тошкент халқаро кинофестивалида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 4 та меморандум имзоланади

© Sputnikпресс-конференция, посвященная старту XIV Ташкентского международного кинофестиваля "Жемчужина шелкового пути"
пресс-конференция, посвященная старту XIV Ташкентского международного кинофестиваля Жемчужина шелкового пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, XIV Тошкент халқаро кинофестивалида 2022 йилда ниҳоясига етган Ўзбекистон-Россия қўшма фильмлари намойиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Тошкентда 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалида Россия билан Ўзбекистон ўртасида 4 та меморандум имзоланади. Бу ҳақда кинофестиваль бош директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов маълум қилди.
“Янги Ўзбекистон очиқлик, яқин ҳамкорлик ва яхши қўшничилик сиёсатини амалга оширмоқда. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасида ва у кинематография соҳасини қамраб олган. Ушбу ҳамкорлик самараси натижасида 15 дан ортиқ қўшма ҳужжатли ва 3 та бадиий фильм яратилди. Бўлажак кинофестивалда 4 та йирик ҳамкорлик меморандуми ва 10 та кинолойиҳа бўйича келишувлар имзоланади”, деди Фирдавс Абдухолиқов.
Унинг сўзларига кўра, кинофестиваль доирасида 4 та меморандум имзоланиши режалаштирилган. Биринчиси Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Роскино” ўртасида имзоланади. “Роскино” раҳбари Инна Шалито ҳужжатни имзолаш учун кинофестивалга келади.
“Биз ташкилот билан ўтган йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, “Роскино” XIII кинофестивалда ҳамкоримиз бўлган”, дейди Фирдавс Абдухолиқов.
Иккинчи меморандум Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Mars Media” студияси ўртасида имзоланади. Келгусида киностудия билан ҳамкорликда фильмлар суратга олиш режалаштирилган.
Кейинги ҳужжат Кинематография агентлиги ва Россиядаги энг йирик ҳужжатли фильмлар студияларидан бири – Санкт-Петербургдаги “Лендок” ўртасидаги меморандум бўлади. Бу аниқ лойиҳани - Санкт-Петербургда жойлашган Россиядаги энг катта масжид ҳақида ҳикоя қилувчи “Масжид” фильмини амалга оширишни назарда тутади.
Унинг қўшимча қилишича, XIV Тошкент кинофестивалида ушбу лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтади, уни “Лендок” директори Алексей Тельнов ўтказади.
“Умуман олганда, ҳужжатли фильмлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Кинематография агентлиги “Россия – Культура” телеканали билан узоқ ва самарали ҳамкорлик қилиб келади. 2017 йилдан бери олтита ҳужжатли фильм намойиш этилди, яқин орада яна бешта фильм намойиш этилиши режалаштирилган”, дея қўшимча қилди “Россия-Культура” телеканалининг тижорат директори Виктория Кривицкая.
Тўртинчи ҳужжат Кинематография агентлиги, “Ленфильм” киностудияси ва “Инферно” студияси ўртасида ҳамкорлик қилиш ва “Орзулар зиналари” қўшма бадиий фильмини яратиш бўйича меморандум бўлади.
Бундан ташқари, XIV Тошкент халқаро кинофестивалида 2022 йилда ниҳоясига етган Ўзбекистон-Россия қўшма фильмлари намойиши бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0