Россиялик таниқли бошловчи Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВалдис Пельш, архивное фото
Валдис Пельш, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россиялик телебошловчи Валдис Пельшнинг . “Узбекистан. Заглянуть за горизонт” (“Ўзбекистон. Уфқ ортига назар”) кўрсатуви премьераси 18 сентябрь куни “Биринчи канал”да бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
48 дақиқалик ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади, шунингдек, мамлакатнинг замонавий ҳаётининг қирралари – илм ва техника ютуқлари, туризм соҳасидаги имкониятлар ва бошқа кўплаб мавзуларга тўхталиб ўтади.
Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми таниқли бошловчининг Россия ва дунё бўйлаб саёҳатлари ҳақида маълумот берувчи фильмлар туркумига киради.
Фильмда Ўзбекистон энергетика вазири, спорт ва туризм вазири, физика ва кимё соҳаси мутахассислари, ҳунармандлар, шунингдек, техник мактаблар ўқувчилари билан суҳбатлар ўрин олган. Фильм Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг илмий-техника маркази сифатидаги кенг имкониятларини очиб берди.
Пельшнинг сўзларига кўра, тасвирга олиш жараёни 23 кун давом этган ва шу вақт ичида суратга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг ўнлаб шаҳарлари ва қизиқарли жойларига ташриф буюрган. Улар ўзлари учун янги кашфиётларни очишган.
“Масалан, Шаҳрисабз биз учун кутилмаган кашфиёт бўлди. Ноёб диққатга сазовор жойлар ва жуда оқ кўнгил одамлар билан тўла жой. Бутун фильм саёҳат жанрида суратга олинган”, - дейди Валдис Пельш.
У бу фильмни суратга олишда ёрдам берган ва иштирок этганларга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Тошкент кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган фильмнинг Россия телевидениесидаги премьераси “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалига мобайнида бўлиб ўтади.
Тошкент халқаро кинофестивалида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 4 та меморандум имзоланади
Янгиликлар лентаси
0