https://sputniknews.uz/20220912/ozbekistondagi-xorijiy-korxonalar-soni-boyicha-rossiya-etakchilik-qilmoqda-28022256.html
Ўзбекистондаги хорижий корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда
Ўзбекистондаги хорижий корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Республикада айни вақтда Росия тадбиркорлари капитали иштирокида 2 762 та корхона фаолият юритяпти. 12.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-12T20:35+0500
2022-09-12T20:35+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18327880_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a19789c1ceb2cbaaee389d343d6e35e4.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Айни вақтда россиялик тадбиркорлар капитали иштирокида 2 762 та корхона фаолият юритяпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича рейтингда Россиядан кейин Туркия (2 071 та) ва Хитой (2 044 та) жой олган. Кучли бешталикда Қозоғистон (1 195 та) (Корея 910 та)ни ҳам кўриш мумкин.Статқўмга кўра, 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 706 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 617 тага кўпдир.Маълумот учун, ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига миллардлаб инвестициялар жалб қилиняпти.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18327880_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8449e1a8b85d904dadcadd5e02f98d3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия
иқтисод, ўзбекистон, россия
Ўзбекистондаги хорижий корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда
20:35 12.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Республикада айни вақтда Росия тадбиркорлари капитали иштирокида 2 762 та корхона фаолият юритяпти.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Айни вақтда россиялик тадбиркорлар капитали иштирокида 2 762 та корхона фаолият юритяпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича рейтингда Россиядан кейин Туркия (2 071 та) ва Хитой (2 044 та) жой олган. Кучли бешталикда Қозоғистон (1 195 та) (Корея 910 та)ни ҳам кўриш мумкин.
Статқўмга кўра, 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 706 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 617 тага кўпдир.
Маълумот учун, ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига миллардлаб инвестициялар жалб қилиняпти.