МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда - фото

© Давлат божхона қўмитаси МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақада Арманистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона хизмати кинологлари ўзаро беллашишади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасидаги Х кўпкураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Хусан Тангриев Sputnik мухбирига хабар берди.
Қайд этилишича, бугун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эндиликда мусобақада Арманистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона хизмати кинологлари ўзаро беллашишади.
© Давлат божхона қўмитаси МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
Мусобақа МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари ўртасида дўстона алоқаларни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашган ҳолда кинологларнинг амалий билим кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақа иштирокчилари ўз хизмат итлари билан “Багаж ва қўл юкида гиёхвандлик воситаларини қидириш”, “Юк автотранспортида гиёхвандлик воситаларини қидириш”, “Енгил автотранспортида гиёхвандлик воситаларини қидириш”, “Хонада гиёхвандлик воситаларини қидириш” ва “Буйруқка бўйсуниш” каби номинациялар бўйича ўз тажриба ва маҳоратларини синовдан ўтказишади.
© Давлат божхона қўмитаси МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
Мусобақа 17 сентябрга қадар давом этади ва 16 сентябр куни ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Мусобақа доирасида меҳмон давлатларнинг кинология хизмати вакиллари билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар ўтказилади.
© Давлат божхона қўмитаси МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
МДҲ давлатлари божхона хизмати кинологлари
“Мусобақанинг Миллий кинология марказида ташкил этилаётганлиги бежиз эмас. Мазкур ташкилот 2008 йилдан бери Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, сўнгги беш йилда Миллий кинология марказида 1218 нафар кинологлар ўқитилиб, 11454 бош хизмат итлари тайёрланди.
Шу йилнинг ўзида марказ кинологлари бир қатор пиротехника воситалари ва бошқа товар моддий бойликларни аниқлашга ўз ҳиссаларини қўшишди:
275 та ҳолатда ноқонунинй олиб ўтилаётган 517,874 кг гиёҳвандлик воситалари;
қурол яроғ - 235 дона ;
ўқ дорилар - 167 дона;
психотроп моддалар - 85771 дона ва 4,4 кг;
турли-хил пиротехника воситалари - 1436 дона.
Янгиликлар лентаси
0