Германия “қизил чизиқ”ни кесиб ўтди – Россия элчиси

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишФлаг Германии над зданием Будестага
Флаг Германии над зданием Будестага  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
Нечаев: Украинани қурол-яроғ билан тўлдириш фақат можарони узайтиради ва қурбонлар сонини оширади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Германия Украинага ўз ишлаб чиқарган қуролларни етказиб беришни бошлаганида, ўтмаслиги керак бўлган қизил чизиқни босиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев таъкидлади.
“Жумладан, Германиянинг Улуғ Ватан уруши даврида нацизм жиноятлари учун халқимиз олдидаги маънавий ва тарихий жавобгарлигини ҳисобга олган ҳолда”, деди дипломат.
Нечаевнинг таъкидлашича, Украинани қурол-яроғ билан тўлдириш манзилсиз йўлдир, бу фақат можарони узайтиради ва қурбонлар сонини оширади. Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия ва Германия халқлари ўртасидаги урушдан кейинги ярашув жараёни ҳозир, аслида, “емирилмоқда”.
Aввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Киевга яқин келажакда энг сўнгги замонавий қурол-яроғларни етказиб беришга ваъда берган эди. Ушбу етказиб беришлар тўғридан-тўғри Германия ҳарбий-саноат мажмуасидан амалга оширилиши айтилган.
Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қайд этишича, Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланади. Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Украинага Ғарбдан қурол-яроғ юбориш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмайди ва уларга салбий таъсир кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0