Хива шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2022
Oбуна бўлиш
“Хива-2” газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб шаҳарда 10 соат газ бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Хоразм вилояти Хива шаҳрининг барча маҳаллалари ва туманининг айрим ҳудудларида бугун вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида “Хива-2” газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 08:00 дан 18:00 гача Хива шаҳрининг барча маҳаллалари ва Хива туманининг Достон, Гулшан, Аваз Дунак, Пола Султон, Пона Мақсим, Отажон Тўра, Гандимиён маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0