https://sputniknews.uz/20220912/baa-samarqandda-suv-taminoti-tizimini-modernizatsiya-qilishni-moliyalashtiradi-27997562.html
БАА Самарқандда сув таъминоти тизимини модернизация қилишни молиялаштиради
БАА Самарқандда сув таъминоти тизимини модернизация қилишни молиялаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Абу Даби тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз ажратмоқда. 12.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-12T09:09+0500
2022-09-12T09:09+0500
2022-09-12T11:17+0500
жамият
баа
самарқанд
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27683552_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_0697004acb9129eebdf5e7c39a160041.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун ишлаб чиқилган лойиҳани молиялаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 сентябрь куни имзолаган ПҚ-372-сон қарорида келтирилган.Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз битими имзоланган.Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этади. У Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.Қарорга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.Маълумот учун, Ўзбекистон Божхона кодексига асосан мамлакатнинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27683552_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_b696e4b2c18e508449a7aae0bc0b52ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, баа, самарқанд, қарор
жамият, баа, самарқанд, қарор
БАА Самарқандда сув таъминоти тизимини модернизация қилишни молиялаштиради
09:09 12.09.2022 (янгиланди: 11:17 12.09.2022) Абу Даби тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз ажратмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилиш учун ишлаб чиқилган лойиҳани молиялаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 сентябрь куни имзолаган ПҚ-372-сон қарорида
келтирилган. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан 1101, 900 миллион дирҳам миқдорида қарз битими имзоланган.
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этади. У Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қарорга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Божхона кодексига асосан мамлакатнинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.