https://sputniknews.uz/20220911/zaporoje-aesdagi-oltinchi-energoblok-ishi-toxtatildi--27978146.html
Запорожье АЭСдаги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди
Запорожье АЭСдаги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этилган эди. 11.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-11T12:20+0500
2022-09-11T12:20+0500
2022-09-11T12:20+0500
дунёда
запорожье вилояти
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27977987_0:139:3151:1911_1920x0_80_0_0_a2ce0675050119122377628eba001c77.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Запорожье атом электр станциясидаги (АЭС) ишлаб турган сўнгги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.“Сўнгги бир неча кун ишлаб турган ягона олтинчи энергоблок кичик қувватда ишлаётган эди. Тунда соат 3:45 да тўхтатиб қўйилди. Ҳозир электр энергия ишлаб чиқармаяпти”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.Вилоят ҳукумати Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этган эди.Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқдаСентябрь бошида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги ташкилот делегацияси станцияга ташриф буюрди.Текширув натижасида миссиянинг икки нафар аъзосининг станцияда доимий равишда қолишига қарор қилинди. Бундан ташқари, МАГАТЭ Украинадаги ядро хавфсизлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатнинг салмоқли қисми агентлик мутахассисларининг атом электр станцияларидаги миссиясига бағишланган. Кузатувчилар радиоактив чиқиндилар ва янги ядро ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган махсус бўлинмага етказилган зарарни қайд этган. Агентлик расмийлари станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган.
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27977987_209:0:2940:2048_1920x0_80_0_0_79c548acbbfe1a325e904226ff290142.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, запорожье вилояти, аэс
дунёда, запорожье вилояти, аэс
Запорожье АЭСдаги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди
Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этилган эди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Запорожье атом электр станциясидаги (АЭС) ишлаб турган сўнгги олтинчи энергоблок иши тўхтатилди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Сўнгги бир неча кун ишлаб турган ягона олтинчи энергоблок кичик қувватда ишлаётган эди. Тунда соат 3:45 да тўхтатиб қўйилди. Ҳозир электр энергия ишлаб чиқармаяпти”, - деди у
РИА Новости билан суҳбатда.
Вилоят ҳукумати Украина ҳарбийларининг станцияни мунтазам ўққа тутиши сабаб АЭС иши тўлиқ тўхтатилиши мумкинлигини қайд этган эди.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда
Сентябрь бошида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги ташкилот делегацияси станцияга
ташриф буюрди.Текширув натижасида миссиянинг икки нафар аъзосининг станцияда доимий равишда қолишига қарор қилинди. Бундан ташқари, МАГАТЭ Украинадаги ядро хавфсизлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатнинг салмоқли қисми агентлик мутахассисларининг атом электр станцияларидаги миссиясига бағишланган. Кузатувчилар радиоактив чиқиндилар ва янги ядро ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган махсус бўлинмага етказилган зарарни қайд этган. Агентлик расмийлари станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган.