https://sputniknews.uz/20220911/toshkent-xalqaro-aeroportida-yongin-chiqdi-27985157.html
Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди
Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда. 11.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-11T14:42+0500
2022-09-11T14:42+0500
2022-09-11T14:47+0500
жамият
тошкент
аэропорт
ёнғин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_0:100:1164:755_1920x0_80_0_0_405c6cd01e54e2c5c6c885099f4366c2.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида кичик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.11 сентябрь куни Тошкент аэропортидаги учиб кетиш терминалида тутун пайдо бўлган ва йўловчилар ва ходимлар зудлик билан эвакуация қилинган.Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Қисқа туташув оқибатларини бартараф этиш ҳамда воқеа жойида ишлаётган хизматлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропорт терминалини маълум муддатга электр энергиясидан узиб қўйишга қарор қилинган.“Ертўладан эрталаб соат 10.30 атрофида тутун чиқа бошлади. Аэропорт ходимларининг тезкорлиги ва шаҳардан келган ўт ўчириш бригадалари кўмагида ёнғин тезда бартараф этилди. Соат 10.40 да аэропортни вақтинча электр таъминотидан узишга тўғри келди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади. Бир қатор рейслар кечиктирилди. Ҳозирда аэропортнинг тегишли хизматлари ҳодиса жойида ишламоқда ва қисқа туташув сабабларини бартараф этмоқда”, - дея изоҳ берди “Uzbekistan Airports Handling МЧЖ директори Умид Ҳамраев.Ҳозир Олмаота (KS-128), Нур-Султон (HY-721) ва Москвага (SU-1975) учаётган рейслар кечиктирилган. Терминалнинг катта қисмида электр энергияси тикланган.Аэропортнинг учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминали одатдаги режимда фаолият олиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_14:0:1151:853_1920x0_80_0_0_d5a8cd1b4827e848c5c01e0a4cfcaadf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, аэропорт, ёнғин
жамият, тошкент, аэропорт, ёнғин
Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди
14:42 11.09.2022 (янгиланди: 14:47 11.09.2022) Ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида кичик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports”
хабар қилди. 11 сентябрь куни Тошкент аэропортидаги учиб кетиш терминалида тутун пайдо бўлган ва йўловчилар ва ходимлар зудлик билан эвакуация қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Қисқа туташув оқибатларини бартараф этиш ҳамда воқеа жойида ишлаётган хизматлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропорт терминалини маълум муддатга электр энергиясидан узиб қўйишга қарор қилинган.
“Ертўладан эрталаб соат 10.30 атрофида тутун чиқа бошлади. Аэропорт ходимларининг тезкорлиги ва шаҳардан келган ўт ўчириш бригадалари кўмагида ёнғин тезда бартараф этилди. Соат 10.40 да аэропортни вақтинча электр таъминотидан узишга тўғри келди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади. Бир қатор рейслар кечиктирилди. Ҳозирда аэропортнинг тегишли хизматлари ҳодиса жойида ишламоқда ва қисқа туташув сабабларини бартараф этмоқда”, - дея изоҳ берди “Uzbekistan Airports Handling МЧЖ директори Умид Ҳамраев.
Ҳозир Олмаота (KS-128), Нур-Султон (HY-721) ва Москвага (SU-1975) учаётган рейслар кечиктирилган. Терминалнинг катта қисмида электр энергияси тикланган.
Аэропортнинг учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминали одатдаги режимда фаолият олиб бормоқда.