Путин Чарльз III ни табриклаган биринчи президент бўлди – ОАВ

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Иран
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Иран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Oбуна бўлиш
Чарльз III расман Британия қироли деб эълон қилингандан сўнг Путин унга табрик телеграммаси йўллаган эди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия қироли Чарльз III ни тахтга ўтиргани муносабати билан табриклаган биринчи президент бўлди. Бу ҳақда “Telegraph” газетаси маълум қилди.
Кеча тонгда Лондондаги Авлиё Жеймс саройида бўлиб ўтган Ворислик кенгаши йиғилишида Чарльз III расман Британия қироли деб эълон қилинди. Путин унга ўша куннинг ўзида табрик телеграммаси йўллади. Телеграммада Россия Федерацияси президенти монархга муваффақият, сиҳат-саломатлик ва энг яхши тилакларини билдирган.

“Владимир Путин қирол Чарльз III ни расман тахтга ўтиргани муносабати билан табриклаган биринчи хорижий давлат етакчиси бўлди”, - дейилади хабарда.

Қайд этиш керак, Россия президенти Буюк Британиянинг янги қироли билан шахсан таниш. 2003 йилда Владимир Путин Буюк Британияга давлат ташрифи билан борганида (дипломатик протокол бўйича энг юқори даражадаги сафар) айнан Чарльз III Путин ва унинг рафиқаси билан самолёт зинапоясида учрашиб, марҳума қиролича Елизавета II саломини етказган эди.
Улар охирги марта 2020 йилнинг январида Қуддусда учрашган ва қўл бериб кўришган.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Букингем саройи мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландияда 96 ёшида вафот этганини маълум қилди. Шундан сўнг унинг ўғли Ворислик кенгашида расман Буюк Британия қироли Чарльз III деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0