https://sputniknews.uz/20220911/ozbekiston-insonparvarlik-yordami-27974676.html
Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатди – фото
Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатди – фото
Sputnik Ўзбекистон
58 тонна ёрдами бевосита оғир ижтимоий шароитда яшаётган афғон оилаларининг ўзларига тарқатилди. 11.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-11T09:56+0500
2022-09-11T09:56+0500
2022-09-11T09:56+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
инсонпарварлик ёрдами
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27973338_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a2f40dd1d513ef999eb8f2f09fa6ac5c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистондан афғон халқига 58 тоннали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Ёрдам зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан жўнатилган инсонпарварлик юклари қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилган.420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан дудланган гўшт, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.Таъкидланишича, инсонпарварлик юклари 11-12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистон Афғонистонга 74 тонна инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27973338_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d53b27feca5d5c35b3e57e545d2acad0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, инсонпарварлик ёрдами, фото
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, инсонпарварлик ёрдами, фото
Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатди – фото
58 тонна ёрдами бевосита оғир ижтимоий шароитда яшаётган афғон оилаларининг ўзларига тарқатилди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистондан афғон халқига 58 тоннали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Ёрдам зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан жўнатилган инсонпарварлик юклари қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилган.
“Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди”, - дейилган хабарда.
420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан дудланган гўшт, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.
Таъкидланишича, инсонпарварлик юклари 11-12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистон Афғонистонга 74 тонна инсонпарварлик ёрдамини
жўнатган эди.