https://sputniknews.uz/20220911/jigar-tsirrozining-bazi-alomatlari-aytildi-27996272.html
Жигар циррозининг баъзи аломатлари айтилди
Жигар циррозининг баъзи аломатлари айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Жигар циррози — 35-60 ёшли инсонлар ўлимига сабаб бўлувчи энг хавфли олти касалликдан бири. 11.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-11T22:07+0500
2022-09-11T22:07+0500
2022-09-11T22:07+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24042812_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9069a31524b83213ed68e057da3b580e.jpg
Таҳлилларга кўра, ҳар йили дунёда 1 миллиондан зиёд киши ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.Ҳозир жигар циррозига хос асосий аломатлар кўпчиликка яхши маълум. Аммо яширин ёки яққол намоён бўлмайдиган шундай симптомлар борки, улар орқали ҳам касаллик бошланганини тахмин қилиш мумкин.Рус гепатологи Елена Бутенко шу ҳақда тўхталар экан, тирноқларда оқ доғлар ва чизиқлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлайди.Мутахассис бу ўринда “барабан чўплари” деган ўхшатишни ҳам келтириб ўтади. Унинг қайд этишича, оғир жигар хасталигида бармоқлар шу шаклга кириб, пастдан юқорига қараб йўғонлашиши кузатилади.Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай ҳолатда беморнинг юз қисмида капилляр томирлари майда тўр сингари кўриниш ҳосил қилиши ҳам мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24042812_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_80f3bae98424662b548784042788e599.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси
Жигар циррозининг баъзи аломатлари айтилди
Жигар циррози — 35-60 ёшли инсонлар ўлимига сабаб бўлувчи энг хавфли олти касалликдан бири.
Таҳлилларга кўра, ҳар йили дунёда 1 миллиондан зиёд киши ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
Ҳозир жигар циррозига хос асосий аломатлар кўпчиликка яхши маълум. Аммо яширин ёки яққол намоён бўлмайдиган шундай симптомлар борки, улар орқали ҳам касаллик бошланганини тахмин қилиш мумкин.
Рус гепатологи Елена Бутенко шу ҳақда тўхталар экан, тирноқларда оқ доғлар ва чизиқлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини
таъкидлайди.Қолаверса, кафт ва оёқ остидаги ёрқин қизаришлар ҳам жигар циррози аломати бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бу жигар ҳужайралари етишмовчилиги асоратидир.
Мутахассис бу ўринда “барабан чўплари” деган ўхшатишни ҳам келтириб ўтади. Унинг қайд этишича, оғир жигар хасталигида бармоқлар шу шаклга кириб, пастдан юқорига қараб йўғонлашиши кузатилади.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай ҳолатда беморнинг юз қисмида капилляр томирлари майда тўр сингари кўриниш ҳосил қилиши ҳам мумкин.