Давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш амалиёти жорий қилинади

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Медиабанкка ўтишМужчина со смартфоном в руках
Мужчина со смартфоном в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2022
Oбуна бўлиш
Онлайн учрашув якунида давлат органи раҳбари кўтарилган масала юзасидан мурожаатчига амалга ошириладиган ишларни аниқ механизми ва муддатларини айтади.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги президентнинг “Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари қабулига электрон навбатга ёзилиш, мурожаатларнинг кўриб чиқилишида “рақамли назорат” жорий қилиш ва ижро муддатлари бузилишига йўл қўйилганда юқори турувчи инстанцияни электрон тарзда автоматик хабардор қилиш таклиф қилинмоқда.
Қарор лойиҳасига кўра,
2023 йил 1 апрелдан аҳолининг маҳалладан туриб давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат учун сўров юбориш ва Халқ қабулхоналари орқали давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш;
2024 йил 1 январдан вилоятлар марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;
2025 йил 1 январдан туман марказларида жойлашган маҳаллалардан туриб;
2026 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудидаги маҳаллалардан туриб давлат органлари раҳбарларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллаш амалиёти жорий қилинади.
2022 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига президентнинг Виртуал қабулхонасидан ташқари бошқа манбалардан (ташкилотнинг расмий веб-сайти, почта алоқаси, идоравий ишонч телефони, фуқароларнинг шахсан ташриф буюриши орқали ҳамда раҳбар ва мансабдор шахсларнинг қабулидан) ўзларига бевосита келиб тушган барча мурожаатларни Ягона онлайн платформада рўйхатга олинади.
Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда “маҳаллабай” мониторинг ва таҳлил қилинади.
Қарор лойиҳаси 24 сентябрга қадар муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0