Путин ВДНХ павильонларини собиқ Иттифоқ республикаларига қайтарилганини юқори баҳолади

© Sputnik / Назаров ОрифжонПавильон №66 на ВДНХ
Павильон №66 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Путин Москва куни байрамида пойтахтнинг собиқ СССР республикалари халқлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва куни байрамида сўзлаган нутқида пойтахтдаги ВДНХ боғидаги павильонларни собиқ Иттифоқ республикаларига қайтарилишини ижобий баҳолади.
Россия презденти хулосаига кўра, миллий павилонларнинг жонланиши МДҲ давлатлари билан мулоқот қилиш учун платформа яратади.
"Москва очкўзлик қилмаётгани, тегишли павилонларни собиқ Иттифоқ республикаларига қайтарилаётгани ва уларнинг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаётгани яхши. Бу бизга асрлар давомида бирга яшаб келган халқлар, республикалар билан ҳамкорликни давом эттиришимиз учун ажойиб имкониятлар яратади. Бизнинг умумий тарихимиз, умумий инфратузилмаларимиз бор ва албатта бир-биримизнинг ютуқларимизни намойиш этадиган, бир-биримиз билан мулоқот қиладиган палатформа зарур. Бунинг учун Москвага раҳмат”, — деди Путин.
Шунингдек Владимир Путин Москваликларни ва пойтахт меҳмонларини шаҳарнинг туғилган куни, унинг 875 ёши билан қутлади.
Маълумот учун Москвадаги ВДНХ (Выставка достижений народного хозяйства) боғида собиқ СССР даврида ҳар бир республиканинг ўз миллий павильно бўлиб у ерда ушбу республиканинг ютуқлари акс этган доимий кўргазмалар ташкил этилар эди. 1991 йилдан сўнг павильонлар Москва шаҳри ихтиёрига ўтди ва узоқ йиллар давомида эътиборсиз қолган эди.
Сўнгги бир неча йил ичида, хусусан, 66 - Ўзбекистон миллий павильони реставрация қилинди ва Россия ва Ўзбекистон орасида имзоланган битимга мувофиқ Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилди.
Айни дамда ушбу павильонда Ўзбекистон миллий маҳсулотлари, туризм ва бошқа кўргазмалар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0