https://sputniknews.uz/20220910/ortiqxojaev-talabalarni-xursand-qiladigan-yangilik-aytdi-27962289.html
Ортиқхўжаев талабаларни хурсанд қиладиган янгилик айтди
Ортиқхўжаев талабаларни хурсанд қиладиган янгилик айтди
Sputnik Ўзбекистон
Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жойи яратилади. 10.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-10T15:38+0500
2022-09-10T15:38+0500
2022-09-10T15:38+0500
жамият
тошкент
жаҳонгир ортиқхўжаев
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_615a6e00b5ac24f8993f529f43cb7f4c.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида бир ҳафтада давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 10 минг ўринли талабалар турар жойи ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 9 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматига кўра, йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири, сектор раҳбарлари ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этган. Унда бугунги кунда долзарб масала бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш, улар учун ётоқ ўринларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг 92 тасида ётоқхона қуввати 35636 ўринни ташкил этади. Бугунги кунда 27354 нафар талабанинг ётоқ жой бўйича эҳтиёжи қондирилган. Ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисоби ҳамда инвестиция дастури доирасида яна 30 956 ўринли 60 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Яшнобод туманида янги бунёд этилган “Tashkent indeks” савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берган. Мазкур таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланган.Йиғилиш сўнгида олий таълим муассасалари масъулларига зудлик билан мавжуд эҳтиёж бўйича маълумотларни шакллантириш вазифаси берилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bc261f24cffde2795d738ed1490ca43c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, жаҳонгир ортиқхўжаев , талабалар
жамият, тошкент, жаҳонгир ортиқхўжаев , талабалар
Ортиқхўжаев талабаларни хурсанд қиладиган янгилик айтди
Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жойи яратилади.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида бир ҳафтада давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 10 минг ўринли талабалар турар жойи ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 9 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда
айтиб ўтди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматига кўра, йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири, сектор раҳбарлари ҳамда пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этган. Унда бугунги кунда долзарб масала бўлиб турган талабаларни турар жой билан таъминлаш, улар учун ётоқ ўринларини яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг 92 тасида ётоқхона қуввати 35636 ўринни ташкил этади. Бугунги кунда 27354 нафар талабанинг ётоқ жой бўйича эҳтиёжи қондирилган. Ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисоби ҳамда инвестиция дастури доирасида яна 30 956 ўринли 60 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Яшнобод туманида янги бунёд этилган “Tashkent indeks” савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берган. Мазкур таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланган.
Йиғилиш сўнгида олий таълим муассасалари масъулларига зудлик билан мавжуд эҳтиёж бўйича маълумотларни шакллантириш вазифаси берилган.