АҚШ Тожикистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни кутмоқда

© AP Photo / Michael SohnГоссекретарь США Энтони Блинкен
Госсекретарь США Энтони Блинкен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2022
Oбуна бўлиш
Блинкен: АҚШ Тожикистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни кутмоқда
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik, Лидия Исамова. АҚШ Тожикистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва асосий эркинликларни рағбатлантиришни интиқлик билан кутмоқда, Давлат котиби Энтони Блинкен, Тожикистоннинг 31 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик телеграммасида.
"Биз барқарор ва фаровон жамият асосини ташкил этувчи асосий эркинликларни таъминлаш ҳамда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтиришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз, глобал иқлим ўзгаришига, инсон ҳуқуқлари муаммоларни ҳал қилишда ва савдо ва инвестиция имкониятлардан фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, минтақавий ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб боришига ишончим комил", - дейилган табрикномада.
Блинкеннинг қайд этишича, АҚШ ва Тожикистон умумий мақсадларга эришиш учун, сон-саноқсиз маданий ва халқларо алоқаларга, шунингдек террорчилик таҳдидларига қарши курашиш учун нафақат Тожикистон балки бутун минтақа ва дунё миқёсида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган.
“Ўтган йил давомида ҳар икки давлат глобал ўзгаришлар туфайли қийинчиликларга дуч келган бўлса-да, Қўшма Штатлар Тожикистон барқарорлиги ва фаровонлиги тарафдори бўлиб қолмоқда”, — деб сўзини якунлаган давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Тошкентда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев АҚШнинг Тожикистондаги марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган “Минтақавий ҳамкорлик 2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларидан хавотир билдирган эди, бироқ Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода Тожикистон Россия билан стратегик ҳамкорликка қилаётгани ва бу ўзгаришсиз қолаётганини, шунингдек икки давлат муносабатларига ҳеч нарса таҳдид солмаётганини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0