https://sputniknews.uz/20220909/ukraina-harbiylari-jurnalistni-muqarrar-olimga-jonatishdi-lekin-u-omon-qoldi---video-27931773.html
Украина ҳарбийлари журналистни муқаррар ўлимга жўнатишди, лекин у омон қолди - видео
Украина ҳарбийлари журналистни муқаррар ўлимга жўнатишди, лекин у омон қолди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Уларнинг мақсади - журналист ўлимида Россияни айблаб, Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ташвиқот қилиш бўлган. 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T19:04+0500
2022-09-09T19:04+0500
2022-09-09T19:04+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
ҳарбий
журналист
провокация
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25319756_0:321:3070:2048_1920x0_80_0_0_41cd8824018cf418bbd49500152d382b.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Россия ҳарбийлари жанг майдонига Украина томонидан кириб келган италиялик журналистнинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги. Воқеа 29 август куни Украина Қуролли Кучларининг Николаев-Кривой Рог йўналиши бўйича қарши ҳужумга муваффақиятсиз уринишлари давомида содир бўлди. Украина ҚК ҳарбий кийимини кийган икки киши италиялик ҳарбий журналист Маттиа Сорбинини ҳарбий ҳаракталар бўлаётган ҳудудга кузатиб қўйишни ваъда беришади. Улар украина позициялари орқали фаол жанглар бўлаётган ҳудудга таксида кириб келишади. Ҳаркатланиб келаётган машина минада портлаб кетади. Ҳайдовчи воқеа жойида қурбон бўлади, журналист Маттиа Сорби эса оғир жароҳат олади. Фуқаролик автомобилининг минада портлатилганини кўрган россиялик ҳарбий хизматчилар Украина позицияларидан кучли ўқ узганига қарамай, олдинга силжиб, Маттиа Сорбини ёнаётган машинадан олиб чиқишади. Воқеа жойида россиялик ҳарбийлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, хавфсиз жойгача кўтариб боришади ва оғир яраланган журналистни шошилинч тиббий муассасага жўнатишади.Россия Мудофаа вазирлигининг суриштириувлари ва хулосасига кўра, бу провокациянинг мақсади - журналистнинг ўлимини уюштириш ва кейинчалик Россияни бунда айблаб, Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ташвиқот қилиш бўлган.Айни пайтда кўплаб шрапнел жароҳатлари билан реанимация бўлимига ётқизилган Маттиа Сорбига зарур малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг соғлиғи барқарор.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25319756_595:631:2349:1946_1920x0_80_0_0_e65cb774ab591e7c51173ef42b0e5fea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, ҳарбий, журналист, провокация
украина, ҳарбий, журналист, провокация
Украина ҳарбийлари журналистни муқаррар ўлимга жўнатишди, лекин у омон қолди - видео
Уларнинг мақсади - журналист ўлимида Россияни айблаб, Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ташвиқот қилиш бўлган.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Россия ҳарбийлари жанг майдонига Украина томонидан кириб келган италиялик журналистнинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб
хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Воқеа 29 август куни Украина Қуролли Кучларининг Николаев-Кривой Рог йўналиши бўйича қарши ҳужумга муваффақиятсиз уринишлари давомида содир бўлди.
Украина ҚК ҳарбий кийимини кийган икки киши италиялик ҳарбий журналист Маттиа Сорбинини ҳарбий ҳаракталар бўлаётган ҳудудга кузатиб қўйишни ваъда беришади. Улар украина позициялари орқали фаол жанглар бўлаётган ҳудудга таксида кириб келишади.
Жанговар ҳаракатлар содир бўлаётган ҳудудга яқиндашганда украиналик ҳамроҳлар тўсатдан машинани тўхтатишни сўрашади ва ўзлари машинадан тушишади ва такси ҳайдовчисига кейинги ҳаракат йўналишини кўрсатдилар. Лекин бу йўналиш Украина қуролли кучлари томонидан миналаштирилганини яширишади.
Ҳаркатланиб келаётган машина минада портлаб кетади. Ҳайдовчи воқеа жойида қурбон бўлади, журналист Маттиа Сорби эса оғир жароҳат олади.
Фуқаролик автомобилининг минада портлатилганини кўрган россиялик ҳарбий хизматчилар Украина позицияларидан кучли ўқ узганига қарамай, олдинга силжиб, Маттиа Сорбини ёнаётган машинадан олиб чиқишади. Воқеа жойида россиялик ҳарбийлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, хавфсиз жойгача кўтариб боришади ва оғир яраланган журналистни шошилинч тиббий муассасага жўнатишади.
Россия Мудофаа вазирлигининг суриштириувлари ва хулосасига кўра, бу провокациянинг мақсади - журналистнинг ўлимини уюштириш ва кейинчалик Россияни бунда айблаб, Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ташвиқот қилиш бўлган.
Айни пайтда кўплаб шрапнел жароҳатлари билан реанимация бўлимига ётқизилган Маттиа Сорбига зарур малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг соғлиғи барқарор.