Талабаларнинг 47 % ётоқхона билан таъминланган - Тошқулов

© АОКА Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов
 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Ўзбекистон олий таълим тизимида янги ўқув йили бошланди. Турли вилоятлардан пойтахтга талабалар оқими кириб келмоқда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов АОКАда бўлиб ўтган брифингда ётоқхонлар сони талабалар сонига мос келмаслиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони ортиш ўрнига камайган. 2010-2016 йилларда 2000 ўринли талабалар турар-жойи барпо этилган. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлади.
2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар-жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп.
“Дунё олий таълим тизимини ўрганганимизда, дунёда олий таълим оммалашиб боряпти. Лекин талабаларни 100 фоиз турар жой билан таъминлаган бирорта давлат йўқ. Қанчадан қанча ота-оналар талабалар турар жойи йўқлиги учун боласини хорижга юбормаган, хорижий грантларда ўқишга нисбатан яшаш шароити қиммат”, деди вазир Тошқулов.
Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.
Шунингдек, Президент топшириғи билан ижара учун 120 миллиард пул ажратилган бўлса,бундан 15 миллиард сўм ўзлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0