Спиваков бошчилигидаги оркестр Ботир Зокировнинг "Умид" қўшиғини ижро этди

© Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасиРоссия Миллий филармония оркестри
Россия Миллий филармония оркестри  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Дирижёрнинг айтишича, концертда иштирок этиш учун Тошкентга 100 га яқин мусиқачилар келган.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россиялик дирижёр ва скрипкачи Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри Ботир Зокировнинг "Умид" қўшиғини ижро этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Спиваковнинг сўзларига кўра, оркестр жамоаси Тошкентдаги концертда нима ижро этишни олдиндан ўйлаб қўган. Шундай қилиб, дирижёр иккита асар танлади ва консерватория ректори унга партитурада ёрдам берди. Шундан кейин машғулотлар бошланди.
"Биз ўзбекистонликлар мазмунли ҳордиқ чиқаришларини хохладик. Балки ижро бироз русча акцент билан янграгандир, лекин барибир муҳаббат билан куйладик. Ва бу энг муҳими", дейди Спиваков.
Дирижёр, шунингдек, оркестр жамоаси доим Ўзбекистондан кетиш чоғида яна қайтиш умиди билан қайтади, шу боис сўнгги композицияси ҳам “Умид” бўлганини қўшимча қилди.
Дирижёрнинг айтишича, концертда иштирок этиш учун Тошкентга 100 га яқин мусиқачилар келган.
Маълумот учун, 8 сентябрь куни соат 19:00 да эса “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Россия Миллий филармонияси оркестри хайрия концерти бўлиб ўтди.
Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро этилди.
Шунингдек, Пётр Чайковский, Антонин Дворжак, Жакомо Пуччини ва Франческо Чилеа операларидан парчалар ҳам куйланди.
Яккахон ижрочилар Владимир Спиваков ва унинг жамоасининг концерт ва сайёр чиқишларида бир неча бор иштирок этган пианиночи Иван Бессонов ва сопрано Екатерина Петрова бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мазкур тадбир Алишер Усмонов ҳомийлигидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0