https://sputniknews.uz/20220909/qora-dengizda-ruminiya-harbiy-kemasi-minaga-urilib-portladi-27930367.html
Қора денгизда Руминия ҳарбий кемаси минага урилиб портлади
Қора денгизда Руминия ҳарбий кемаси минага урилиб портлади
Sputnik Ўзбекистон
Руминия ҳарбий денгиз кучлари маълумотига кўра кема минани зарарсизлантириши керак эди. 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T18:34+0500
2022-09-09T18:34+0500
2022-09-09T18:34+0500
дунёда
руминия
қора денгиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/09/27925086_0:52:1015:623_1920x0_80_0_0_34c0bc02759629be69a8f3a082533ad7.png
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Руминия ҳарбий кемаси Қора денгиздаги Констанца порти ҳудудида зарарсизлантирмоқчи бўлган минага бориб урилди. Бу ҳақида РИА новости мамлакат ҳарбий денгиз кучларига таяниб хабар берди.Айтилишича, мина портлаши натижасида кемада тешик пайдо бўлган. Кеманинг 75 кишидан иборат экипаж аъзолари жабр кўрмаган.Руминия ҳарбий денгиз кучлари бош штаби бошлиғининг буйруғига кўра, зарар кўрган кемани тортиб келиши учун воқеа жойига "Грозавул" кемаси жўнатилган.Будапешт маълумотларига кўра, март ойидан то сентябргача Қора денгизнинг ғарбий қисмида 28 та денгиз минаси йўқ қилинган.
руминия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/09/27925086_57:0:958:676_1920x0_80_0_0_67eb4f1d632bbcbbe4c25befb04d13ce.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, руминия, қора денгиз
дунёда, руминия, қора денгиз
Қора денгизда Руминия ҳарбий кемаси минага урилиб портлади
Руминия ҳарбий денгиз кучлари маълумотига кўра кема минани зарарсизлантириши керак эди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Руминия ҳарбий кемаси Қора денгиздаги Констанца порти ҳудудида зарарсизлантирмоқчи бўлган минага бориб урилди. Бу ҳақида РИА новости мамлакат ҳарбий денгиз кучларига таяниб хабар
берди. "Лейтенант Димитрие Николеску" кемаси 8 сентябрь куни соат 17:45 атрофида миналар сузиб юрган ҳудудга уларни зарарсизлантириш учун келган. Гарчи, қоронғу тушгани учун барча хавфсизлик чоралари кўрилганига қарамай, об-ҳаво ноқулайлиги сабабли кема оқим оқизиб келган минага бориб урилган", дейилади хабарда.
Айтилишича, мина портлаши натижасида кемада тешик пайдо бўлган. Кеманинг 75 кишидан иборат экипаж аъзолари жабр кўрмаган.
Руминия ҳарбий денгиз кучлари бош штаби бошлиғининг буйруғига кўра, зарар кўрган кемани тортиб келиши учун воқеа жойига "Грозавул" кемаси жўнатилган.
Будапешт маълумотларига кўра, март ойидан то сентябргача Қора денгизнинг ғарбий қисмида 28 та денгиз минаси йўқ қилинган.