Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини таништирувчи аудиогид ишга туширилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишЛюди на территории комплекса Шахи Зинда в Самарканде.
Люди на территории комплекса Шахи Зинда в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Аудиогиднинг биринчи босқичи Самарқандда ШҲТ саммити очилиши арафасида йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентдаги диққатга сазовор жойларнинг рақамли аудио қўлланмаси ишга туширилади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мобил аудио қўлланма иловасини телефонга юклаб олиш натижасида фойдаланувчилар онлайн саёҳатни амалга оширишлари мумкин бўлади.

“Аудиогиднинг биринчи босқичи Самарқандда ШҲТ саммити очилиши арафасида йўлга қўйилди. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумотларни рус ва инглиз тилларида олиш мумкин”, дейилади хабарда.

Иловани исталган мобил браузер орқали URL манзилини киритиш ёки QR кодни сканерлаш орқали очиш мумкин.
Иловани Туризм ва маданий мерос вазирлигининг веб-сайтида , барча маданий ва тарихий объектларда (QR кодлари орқали) ҳам юклаб олиш мумкин.
Маълумот учун, мазкур иловани яратиш учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги Франциянинг Orpheo компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Янгиликлар лентаси
0