https://sputniknews.uz/20220909/ozbekiston-va-turkmaniston-hamkorlikda-avtomobil-ishlab-chiqarishni-muhokama-qildi-27926799.html
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди. 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T15:10+0500
2022-09-09T15:10+0500
2022-09-09T15:10+0500
иқтисод
автомобил
туркманистон
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21358381_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_67b99253d64fbeb63b531a4f088c449f.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Туркманистон Бош вазири ўринбосари Ботир Атдаев Тошкентда автомобиль ва бошқа техника воситаларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар берди.Учрашув давомида томонлар Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишди.Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарлари жорий йил охиригача савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги 17- мажлисини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.Икки давлат вакиллари транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, жумладан, икки давлат ҳудуди орқали юклар транзитини рағбатлантириш, денгиз портлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб тажриба-синов ташишни ташкил этиш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21358381_576:80:3038:1927_1920x0_80_0_0_0a4b70b0d27198d6d8f88c21ddb5d2c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, автомобил, туркманистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
иқтисод, автомобил, туркманистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаришни муҳокама қилди
Икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Туркманистон Бош вазири ўринбосари Ботир Атдаев Тошкентда автомобиль ва бошқа техника воситаларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар берди.
Учрашув давомида томонлар Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишди.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарлари жорий йил охиригача савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги 17- мажлисини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишди.
“Бундан ташқари, томонлар Туркманистонда биргаликда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший техника ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди”, дейилади хабарда.
Икки давлат вакиллари транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, жумладан, икки давлат ҳудуди орқали юклар транзитини рағбатлантириш, денгиз портлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб тажриба-синов ташишни ташкил этиш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.