“Нукус – Мўйноқ – Тошкент” йўналишида авиақатнов йўлга қўйилмоқда

© SputnikВ Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США
В Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airways Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, янги йўналишидаги қатновларни жорий қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. “Нукус – Мўйноқ – Тошкент” йўналишида авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар берди.
Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, 12 сентябрдан бошлаб компания Нукус-Мўйноқ-Нукус йўналишидаги қатновларни жорий қилмоқда.
Авиақатновлар душанба кунлари амалга оширилади.
Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45
Мўйноққа етиб бориш: 10:45
Мўйноқдан жўнаб кетиш: 11:25
Нукусга етиб бориш: 12:25
Шунингдек, фақат 9 сентябрь куни HY-012 Нукус – Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аэропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади ҳамда тегишли жадвал бўйича амалга оширилади.
Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45
Мўйноққа етиб бориш: 10:45
Мўйноқдан жўнаб кетиш: 11:25
Тошкентга етиб бориш: 13:25
Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан харид қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0