https://sputniknews.uz/20220909/karl-iii-ertaga-rasman-buyuk-britaniyaning-qiroli-sifatida-elon-qilinadi-27917347.html
Карл III эртага расман Буюк Британиянинг қироли сифатида эълон қилинади
Карл III эртага расман Буюк Британиянинг қироли сифатида эълон қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Қоидаларга кўра, маросим аввалги монарх вафотидан кейин бир кун ичида ўтказилиши керак, аммо бу сафар у кейинроқ амалга оширилади. Шанба куни Сент-Жеймс... 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T11:55+0500
2022-09-09T11:55+0500
2022-09-09T11:55+0500
дунёда
британия
қиролича ўлими
елизавета іі
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18270761_0:105:2000:1230_1920x0_80_0_0_7cf61455414474ecaf56d7ba736b5a0d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Карл III 10 сентябрь куни онаси қиролича Елизавета II вафотидан сўнг расман Британия тахтига ўтиради.Карл қироличанинг ўлимидан кейин, собиқ тахт вориси сифатида, автоматик тарзда қиролга айланди. Бироқ, Independent ёзишича, анъанага кўра, Валиаҳдлик бўйича кенгаш томонидан расмий маросим ўтказилиши керак. Унинг иштирокчилари монархнинг вафотидан кейин 24 соат ичида Сент-Жеймс саройида йиғилиши лозим.Шу билан бирга Кенгаш қироличанинг ўлимидан кейинги биринчи парламент йиғилишига қадар бўлиб ўтиши керак, ундан эса, ўз навбатида, иложи борича тезроқ йиғилиш талаб қилинмоқда.Тарихий нуқтаи назардан, Валиаҳдлик бўйича кенгашда монархнинг маслаҳатчиларидан иборат бўлган Махфий кенгашнинг бутун таркиби иштирок этади ва янги қиролнинг расман тахтга ўтқизилишини кузатади. Бироқ уларнинг сони 700 дан ортиқ бўлгани сабабли, чекловлар киритилган. Маросимда қатнашиш учун Махфий кенгашнинг 200 нафар аъзосигина таклиф қилинган.Элатиб ўтамиз, қиролича Елизавета II 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.Унинг ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз автоматик тарзда қиролга айланди ва ўзига Чарльз III номини олди. Елизавета II доимий шифокор назорати остида бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18270761_110:0:1891:1336_1920x0_80_0_0_714308a149d0a0a74ce259e2cdafb0c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, британия, қиролича ўлими, елизавета іі
дунёда, британия, қиролича ўлими, елизавета іі
Карл III эртага расман Буюк Британиянинг қироли сифатида эълон қилинади
Қоидаларга кўра, маросим аввалги монарх вафотидан кейин бир кун ичида ўтказилиши керак, аммо бу сафар у кейинроқ амалга оширилади. Шанба куни Сент-Жеймс саройида махсус кенгаш йиғилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Карл III 10 сентябрь куни онаси қиролича Елизавета II вафотидан сўнг расман Британия тахтига ўтиради.
Карл қироличанинг ўлимидан кейин, собиқ тахт вориси сифатида, автоматик тарзда қиролга айланди. Бироқ, Independent ёзишича, анъанага кўра, Валиаҳдлик бўйича кенгаш томонидан расмий маросим ўтказилиши керак. Унинг иштирокчилари монархнинг вафотидан кейин 24 соат ичида Сент-Жеймс саройида йиғилиши лозим.
Қайд этилишича, бу сафар маросим кечроқ амалга оширилади, чунки тайёргарлик учун етарлича вақт бўлмаган.
Шу билан бирга Кенгаш қироличанинг ўлимидан кейинги биринчи парламент йиғилишига қадар бўлиб ўтиши керак, ундан эса, ўз навбатида, иложи борича тезроқ йиғилиш талаб қилинмоқда.
Тарихий нуқтаи назардан, Валиаҳдлик бўйича кенгашда монархнинг маслаҳатчиларидан иборат бўлган Махфий кенгашнинг бутун таркиби иштирок этади ва янги қиролнинг расман тахтга ўтқизилишини кузатади. Бироқ уларнинг сони 700 дан ортиқ бўлгани сабабли, чекловлар киритилган. Маросимда қатнашиш учун Махфий кенгашнинг 200 нафар аъзосигина таклиф қилинган.
Элатиб ўтамиз, қиролича Елизавета II 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.
Унинг ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз автоматик тарзда қиролга айланди ва ўзига Чарльз III номини олди. Елизавета II доимий шифокор назорати остида
бўлган.