БАА компаниялари Талимаржон ИЭСни модернизация қилишга инвестициялар киритади

© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирли гиИнвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирли Бирлашган Араб Амирликлари Мубадала ва TAQA компаниялари билан битим имзолади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Мубадала ва TAQA Талимаржон ИЭСни модернизация қилишга инвестициялар киритади. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Тошкентда Бирлашган Араб Амирликлари Мубадала ва TAQA компаниялари Талимаржон ИЭСга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр стансиясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради”, дейилади хабарда.
Имзоланган битимлар Талимаржон иссиқлик электр станциясини бошқарадиган қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади.
БАА компанияларининг инвестициялари қўшма корхонанинг 300 млн долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари "Талимаржон ИЭС" томонидан жалб қилинган тахминан 700 млн долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағлардан иборат.
Шундай қилиб, БАА компаниялари Талимаржон ИЭСга деярли 1 млр доллар сармоя киритмоқда.
Имзоланган битимлар БАА компаниялари учун Талимаржон ИЭС ва бошқа иссиқлик электр станцияларини электр энергияси ишлаб чиқаришнинг комбинациялашган циклининг энг замонавий буғ - газ қурилмалари билан жиҳозлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қўшимча инвестициялар киритиш имкониятини беради.
Ушбу қурилмалар табиий газдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги коеффициенти ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар даражаси бўйича анъанавий буғ электр станцияларидан бир неча баравар устундир.
Эришилган келишувларни амалга ошириш Талимаржон ИЭСнинг технологик даражаси ва ишончлилигини сезиларли даражада оширади, аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объэктларни барқарор ва сифатли электр токи билан таъминлайди.
Маълумот учун, Мубадала Абу-Даби ҳукуматига тегишли бўлган ва дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритаётган инвестиция компанияси. Компаниянинг инвестиция портфели аэрокосмик, агробизнес, АКТ, металлга ишлов бериш, тоғ - кон саноати, коммунал хизматлар каби соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олади. Компаниянинг умумий активлари 250 миллиард доллардан ошади.
TAQA - бу АДҚ инвестиция холдингига тегишли бўлган ва дунёнинг 11 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритадиган энергетика соҳасидаги компания. Компания активларининг умумий қиймати 80 миллиард доллардан ошади.
Янгиликлар лентаси
0