https://sputniknews.uz/20220909/ayol-rahbarlar-ishtirokidagi-sammitda--toshkent-deklaratsiyasi-qabul-qilindi-27915718.html
Аёл раҳбарлар иштирокидаги саммитда Тошкент декларацияси қабул қилинди
Аёл раҳбарлар иштирокидаги саммитда Тошкент декларацияси қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Саммит COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига доир масалалар юзасидан раҳбар аёллар ўртасида фикр алмашиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтади. 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T10:10+0500
2022-09-09T10:10+0500
2022-09-09T10:21+0500
сиёсат
парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити
тошкент
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27878286_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_5ddd2fe18887c64be9f67039763ab8a2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати рахбари Ҳожиакбар Тўлаганов Sputnik мухбирига маълум қилди.Бугун саммит ўз ишини “Барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган гендер масалаларига йўналтирилган парламентлар" мавзусидаги махсус сегмент мажлиси билан давом эттирди.Мажлисни Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг кириш сўзи билан очиб берди.Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида Ўзбекистонда ҳам гендер тенглиги бўйича ишлар "Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди" деган қатъий тамойил асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.Саммит COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига доир масалалар юзасидан раҳбар аёллар ўртасида фикр алмашиш, рақамли маконда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ва гендер тенгликни таъминлаш учун тартибга солиш усуллари ва тактикасини ишлаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтагани таъкидлаб ўтилди.Саммит парламентларнинг гендер масалаларга жавоб беришга, хавф-хатарларни олдиндан кўра билишга, тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни самаралироқ таъминлашга тайёрлиги ва бунга қодирлигини сарҳисоб қилиш имкониятини яратгани ҳам қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити бошланганди. Унда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27878286_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_61c3cb9dce850cfbd0ba1636307ad918.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити, тошкент, ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат, парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити, тошкент, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Аёл раҳбарлар иштирокидаги саммитда Тошкент декларацияси қабул қилинди
10:10 09.09.2022 (янгиланди: 10:21 09.09.2022) Саммит COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига доир масалалар юзасидан раҳбар аёллар ўртасида фикр алмашиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати рахбари Ҳожиакбар Тўлаганов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Бугун саммит ўз ишини “Барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган гендер масалаларига йўналтирилган парламентлар" мавзусидаги махсус сегмент мажлиси билан давом эттирди.
Мажлисни Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг кириш сўзи билан очиб берди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида Ўзбекистонда ҳам гендер тенглиги бўйича ишлар "Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди" деган қатъий тамойил асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
Саммит COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига доир масалалар юзасидан раҳбар аёллар ўртасида фикр алмашиш, рақамли маконда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ва гендер тенгликни таъминлаш учун тартибга солиш усуллари ва тактикасини ишлаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтагани таъкидлаб ўтилди.
Саммит парламентларнинг гендер масалаларга жавоб беришга, хавф-хатарларни олдиндан кўра билишга, тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни самаралироқ таъминлашга тайёрлиги ва бунга қодирлигини сарҳисоб қилиш имкониятини яратгани ҳам қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити бошланганди. Унда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок
этмоқда.