Андижон вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2022
Oбуна бўлиш
Зилзила вилоятнинг Асака, Шаҳриҳон, Марҳамат ва Қува туманларида рўй берган.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Андижон вилоятида 9 сентябрь куни 3,3 балли зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 02:00 да рўй берган.
Эпицентр: Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,58 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Асака туманида 2 балл, 11 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 14 км.
Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
Қува туманида 2 балл, 14 км.
Янгиликлар лентаси
0